Коронавирус қурбонлари сони бўйича энг паст кўрсаткич Ўзбекистонда
2020-04-10 19:18:19 870
Коронавирус инфекциясини юқтириб олиш натижасида ҳалок бўлиш бўйича энг паст кўрсаткич ҳозирча Ўзбекистонга тегишли бўлиб турибди.
Гап нимада?
Айни пайтда коронавирус билан чалинганлар сони 624 тага етган, шундан 3 таси вафот этган (https://t.me/zednewsuz/3694) бўлса, 42 таси тузалиб кетган.
Дунё бўйича ўлим ҳолати Ўзбекистонда 0,52 фоизни ташкил этган. Ундан кейин Россия (0,75) бўлиб турибди. МДҲ давлатларидаги 1,13 фоиз кўрсаткич дунёдаги ҳолатдан (6,1%) 5 баравар кам.
Марказий Осиё давлатлари орасида Тожикистон ва Туркманистонда ҳозиргача касаллик аниқланмаган. Ҳар иккала мамлакат ҳам чегараларини бутунлай ёпган.
Дунё бўйича энг кўп ўлим Франция (14,14%), Италия (12,73%), Буюк Британия (12,26%), Нидерландия (11,01%), Бельгия (10,1%) ва Испанияда (10%) қайд этилган.
Ҳозиргача дунё бўйича 1,61 млн. одам коронавирусга чалинган бўлиб, 95 мингдан ортиқ одам вафот этган, 358 мингдан ортиқ одам тузалган.
Манба: @zednewsuz
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси