Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 47 ТА ТИББИЁТ КОЛЛЕЖЛАРИ НЕГИЗИДА АБУ АЛИ ИБН СИНО НОМИДАГИ ЖАМОАТ САЛОМАТЛИГИ ТЕХНИКУМЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

 2020-04-08 06:06:25    848

PDF юклаш
Чоп этиш



Давлатимиз раҳбарининг “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида муҳим аҳамият касб этди.
Унга кўра, тиббий-санитария ходимларининг касбий ривожлантириш тизимини яхшилаш, соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш, тиббиёт таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг мавқеини ошириш, шунингдек, 2019–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.
Жумладан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан жами 47 та тиббиёт коллежлари Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этилади.
Ушбу техникумларнинг моддий-техник базасини янада кучайтириш, ўқув-симуляцион аудиторияларни ташкил этиш, ўқув режа ва фан дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, жумладан, валеология, тиббий психология, диетология, кинезиология, реабилитология фани чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш, шунингдек,тиббиёт олий таълим муассасаларининг малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда мазкур техникумларда масофавий таълим дарс машғулотларини ўтказиш каби вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратилади.
Яна бир аҳамиятли жиҳати, мазкур техникумларни муваффақиятли битирувчилари тиббиёт олий таълим муассасаларида имтиҳонсиз, суҳбат орқали бакалавриатнинг 2-курсидан ўқишни давом эттириш имкониятига эга бўлади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигиЖамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 60 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Матнда хотолик бўлса

Сичқонча билан белгилаб