Бизнинг интервью: ДАВЛАТНИНГ ИҚТИСОДИЙ ТАЯНЧИ

×

 2023-03-15 06:30:17    452

PDF yuklash
Chop etish


Солиқ – мамлакат иқтисодиётида катта ва асосий ўрин тутади. Қолаверса, солиқ хизмати давлат хазинасини маблағ билан тўлдирувчи соҳа эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Ана шу вазифани сидқидилдан ва виждонан бажариб келаётган туман солиқ инс- пекцияси шахсий таркибининг қийин, шарафли ва масъулиятли ишини ҳар қанча таърифласак оз. Чунки ходимларнинг самарали меҳнати туфайли солиқ тушумлари тобора ортиб, давлат ғазнаси бойиб бормоқда. Шу маънода юртимизнинг тобора чирой очиб, шаҳар ва қишлоқларимиз кўркига-кўрк қўшилишида солиқчиларнинг ҳиссаси катта, албатта. Уларнинг бу вазифалари рақамларда акс этиши билан бошқа соҳалардан мутлақо фарқ қилади. 

Мухбиримиз туман солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Дилшоджон Раҳимовдан 2022 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2023 йилга режалаштирилган вазифалар ҳақида сўзлаб беришни сўради.

-Юқорида тўғри айтдингиз, бизнинг бажарган ва бажараётган барча ишларимиз хисоботларимиз бевосита рақамлар билан боғлиқ, - деди Д.Раҳимов. - Шу билан бирга барча соҳада бўлгани каби бизда ҳам режалар белгиланиб, уни бажариш борасида ходимларимиз тинмай изланмоқда, билим ва тажрибаларини ишга солмоқда. Натижаси эса, албатта қувонарли бўляпти. Буни якунланган 2022 йил мисолида ҳам кўришимиз мумкин. 

Ўтган йили туманимиз учун 83,4 млрд. сўмлик режа белгиланган бўлса, ушбу кўрсаткич 5,2 млрд. сўм ортиғи билан бажарилганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман. Жорий йилда ҳам туманимиз учун 100,2 млрд. сўм режа белгиланган. Бу кўрсаткични ҳам ортиғи билан бажаришнинг бутун чоралари кўрилмоқда ва барча имкониятларимизни ишга соламиз.

Энди бевосита ўзим раҳбарлик қилаётган 4-сектор масаласига тўхталадиган бўлсам, ҳудудда 16 та маҳалла фуқаролар йиғинлари бор. 8 минг 731 та хонадонда 13 минг 341 та оила ёки 47 минг 594 нафар фуқаро яшаб, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.  

Сектор ҳудудида аҳоли муаммоларини бартараф этиш мақсадида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари, хотин-қизлар фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб борилиши натижасида йил давомида 55 та оммавий сайёр қабуллар ўтказилди. Натижада фуқаролардан 200 та турли мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 157 таси қаноатлантирилган бўлса, 43 тасига асосли тушунтиришлар берилди. 

Йил давомида сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 17,7 км масофадаги тупроқли кўчалар шағаллаштирилди. 5,2 км масофадаги ички йўлларга асфальт ётқизилиб, бетон қоплама билан қопланди. 8,9 км масофага янги электр тармоғи тортилиб, 380 та бетон таянчлар ва 5 та янги ТПлар ўрнатилди. 22 та ТПлар эса таъмирланди. Аҳолининг ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида 8,6 км масофага янги сув тармоғи ҳамда 2,8 км масофага табиий газ кувурлари тортилди,  

Сектор ҳудудида яшовчи фуқароларнинг иш билан бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилишга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Шу мақсадда олиб борилган ишлар натижасига кўра “Ёшлар дафтари” бўйича ўтган йилда 393 нафар ёшларнинг турли хилдаги муаммолари ечимини топди. Яъни, уларнинг 34 нафари доимий иш билан таъминланди. 28 нафарига имтиёзли кредитлар берилди ва 84 нафарига ер ажратилиб, 71 нафари турли меҳнат куроллари билан таъминланди. Олий ўқув юртларида таълим олаётган 63 нафар талабага тўлов контрактлари тўлаб берилди. 13 нафар ёшнинг даволанишига кўмаклашилди. 44 нафарининг бошқа ижтимоий муаммолари ҳал этилди. Бундан ташқари “Темир дафтар”да турувчи 32 нафар фуқаронинг муаммолари ҳал этилиб, дафтардан чиқарилди.

2022 йил давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож ва “Аёллар дафтари”да турувчи 1019 нафар аёлларнинг турли муаммолари ҳал қилиб берилди. Жумладан, 406 нафар аёлнинг бандлиги таъминланди. 36 нафарига имтиёзли кредитлар ажратилишида ёрдамлашилди. Яшаш хонадони таъмирга муҳтож 3 нафар аёлнинг уйлари таъмирлаб берилди. Тоифалари бўйича 574 нафар аёлга моддий ёрдам маблағлари берилди.

Сектор ҳудудида “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида аҳоли турмушини яхшилаш, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини ошириш, ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда доимий даромад олишлари учун шарт-шароитлар яратиш борасида қилинган ишлар туфайли ҳудудда ҳоким ёрдамчилари билан бирга сектордаги  3 842 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Яъни, 1459 нафар фуқаро доимий ишга жойланди, 1309 нафари ўзини-ўзи банд қилинди. 646 нафарига деҳқон хўжалиги яратиш учун ер ажратиб берилди. 139 та тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этилди. 289 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Касб-ҳунарга эга бўлмаган 224 нафар ишсиз фуқаролар тикувчилик, сартарошлик, пайванд- лаш ва бошқа йўналишларда касбга ўқитилди.

Фуқароларда мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал этишга қаратилган “Ташаббусли бюджет” жараёнларида маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаол иштирок этганлиги натижасида ўтган йилнинг I-чорак якуни бўйича Чек-Жалаер МФЙда электр тизимини янгилаш мақсадида 450 млн. сўм ҳамда Янги-Бўжай, Бўжай МФЙда 1080 млн. сўм маблағ аҳолига газ тармоғини тортиш учун ютиб олинди. Шунинг- дек, II-чорак якуни бўйича эса Воҳим МФЙда электр энергияси тизимини янгилаш бўйича 1 200 млн. сўм ҳамда Янги-Бўжай МФЙ томонидан ҳудуддаги 4-мактаб биноларининг эшик-ромларини янгилаш учун 1 200 млн. сўм маблағ ютиб олинди.  

Маҳаллаларда уйма-уй юриш орқали ўтказилган хатловлар натижасида аниқланган ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш 2023 йилда секторда қилиниши зарур бўлган вазифаларга киритилган. Хусусан, йил давомида сектор ҳудудида хизмат кўрсатиш лойиҳалари ишга туширилади, оилавий тадбиркорлик ривожлантирилади, пахта-ғалладан қисқартирилган ерларда деҳқон хўжаликлари ташкил этилиб, ишсиз фуқаролар қайта касб-хунар ва тадбиркорликка ўқитилади. “Темир дафтар” ҳисобида турувчи 58 та ёрдамга муҳтож оилаларни тўлиқ дафтардан чиқариш чоралари кўрилади. “Аёллар дафтари” бўйича 1400 нафар аёлларга амалий ёрдам беришни олдимизга мақсад қилиб кўйганмиз.

МФЙ ходимлари билан биргаликда сектор ҳудудида ҳар бир фуқаро, хонадон қолаверса, маҳалладаги муаммоларни мавжуд тизим асосида ҳал этиб, халқимизни рози қилишни давом эттирамиз.

 

Суҳбатни З.ЙИГИТАЛИЕВ

 ёзиб олди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab