"Сохта даъволар" | Жаҳолатга қарши маърифат билан...

×

 2022-11-23 14:19:23    216

PDF yuklash
Chop etish


Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли ёт оқимларга қарши аҳоли, йниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини шакллантириш юзасидан тумандаги маданият марказида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Риштон тумани Маданият марказида Жаҳолатга қарши маърифат мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Дин ишлари бўйича қўмита ташаббуси билан, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, Халқ таълими бўлими ҳамда туман бош имом хатиби ҳамкорлигида ташкилланди.
Тадбирда, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Зарифжон Умаров, Дин ишлари бўйича қўмитанинг тумандаги бош мутахассиси Отабек Мадаминов, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Длоромхон Додобоева, туман бош имом хатиби Муҳамаднаби Орипов сўзга чиқиб, таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни ёт оқимлар таъсиридан асраш, миллий қадриятларни, инсон шаъни ва қадр-қимматини улуғлашга қаратилган тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш хусусида атрофлича сўз юритилди.
Дастлаб тадбирда "Сохта даъволар" номли видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг иштирокчилар томонидан ёшлар ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва бошқа салбий ҳолатлар, шунингдек, ёшларнинг ёт ва диний экстремистик ғоялар, “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, интернет маълумотларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш, уларда ёт ғояларга нисбатан маънавий иммунитетни мустаҳкамлаш хусусида фикр алмашилди. 
Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар илгари сурилди. Шунингдек, тадбир давомида турли ёт ғояларнинг асл қиёфасини намоён этувчи кўчма фотокўргазма намойиш этилди.


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab