РИШТОНДА ПРЕСС ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2022-01-26 14:39:15    360

PDF yuklash
Chop etish


Бугун 2022 йил 25 январь куни АОКА директори ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган режа-графикка асосан Риштон туманида навбатдаги пресс-тур ва матбуот анжумани ўтказилди. Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритаётган ОАВ вакиллари, журналистлар ва блогерлар иштирок этишди. Пресс тур қатнашчилари Риштон тумани Хожи қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишишди.Йўллар аҳоли турмуш фаровонлиги, мамлакат тараққиётини белгиловчи мезонлардан биридир. Автоулов ва йўл соз бўлса, қадрдон ишхонамизга, севимли ўқув даргоҳимизга ўзгача кайфият билан етиб оламиз. Қаерда йўл қуриш таъмирлаш ишлари кенг қулоч ёзса, ўша жойда замонавий инфратузилма объектлари қад ростлаб, аҳоли ҳаёт тарзи юксалиб боради. Ҳақиқатан ҳам, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти сўнгги пайтларда қишлоқларимизда янги йўл ва кўприклар қуриш, унинг инфратузилмасини халқаро андозалар даражасида ривожлантириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда намоён бўлмоқда. Шу маънода, мамлакатимизда замонавий йўл ҳамда кўприклар қурилиши, аввало, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг вақтини тежаш, экологик муҳитни яхшилаш, шунингдек, қишлоқларимизнинг қиёфасини тубдан ўзгартиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани билан аҳамиятлидир.Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча жойларида ободончилик, бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўллар қуриш, мавжуд йўлларни таъмирлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда ҳам туманимизда салмоқли ишлар олиб борилаётгани ҳеч кимга сир эмас.Туманимиз бўйлаб ички йўлларни таъмирлаш, шағал ётқизиш ишлари жаддалик билан давом этмоқда. Жумладан қисқа фурсат ичида Хожи қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 кмдаги ички кўчаларида шағаллаштириш ва яроқсиз сим узатгичлар ўрнига янги темир битон таянчлари ўрнатиш ишлари амалга оширилди.  Пресс тур иштирокчилари  Хожи қишлоқ ҳудудида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари билан танишишди. Шундан сўнг, Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев ва сектор раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар ҳамда маҳалла фуқаролари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab