Агротехник тадбирлар сифати ҳосилдорлик гарови

×

 2021-07-10 10:54:51    475

PDF yuklash
Chop etish


Сифатли пахта хом-ашёсини етиштириш – машаққатли иш. Буни айниқса, йиллар давомида деҳқончилик қилиб келаётган фермерлар жуда яхши билади. Ерга чигит қадалгандан токи унинг ўсиб чиқишидан тортиб етилгунига қадар тинимсиз меҳнат, кунни тунга, тунни кунга улаш талаб этилади. Об-ҳавонинг инжиқлиги, табиатнинг кутилмаган ҳодисалари эса бу масъулиятини янада оширади.Бу борада туман сектор раҳбарлари,туман ҳокими ўринбосари ва қишлоқ хўжалиги мутассадилари томонидан техникаларнинг яроқлилиги, агротехник тадбирларнинг сифатли бажарилиши устидан доимий назорат ташкил этилган. Шу билан бирга мутасаддилар фермерлар билан учрашиб, уларга керакли тавсия ҳамда маслаҳатларни бермоқда.Шу ўринда таъкидлаш жоизки, фермер хўжаликларида механизаторлар учун ойлик маошлар вақтида бериб бориляпти. Кеча тумандаги барча механизаторларга бир миллион сўм миқдорида пул тарқатилди.  Шу билан бирга уларнинг дам олиши учун ҳам шароитлар муҳайё этилган. Механизаторлар уйи доимий шай ҳолатда. Ўз вақтида олиб борилаётган сифатли агротехник тадбирлар пахта хомашёсини ўз вақтида етиштириш, пировардида иқтисодиётимиз ривожига муносиб улуш қўшишга хизмат қилиши билан аҳамиятли бўлаётир.
Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab