ТАШРИФДАН ТАШРИФГАЧА

×

 2021-06-10 07:21:08    793

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 4-5 феврал кунлари Фарғона вилоятига ташрифлари давомида тасдиқланган 7-сонли мажлис баёнининг (11.02.2021й. № 02-PA 1-2736) 1-12-иловаларига мувофиқ манзилли рўйҳати тасдиқланган. Мазкур йиғилиш баёнининг 12-иловасига мувофиқ Риштон туманида қиймати 114,9 млрд.сўм бўлган 49 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 529 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.Жорий йилнинг 8-июнь холатига қиймати 15,2 млрд.сўм бўлган 10 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиш белгиланган бўлса бугунги кунга қадар қиймати 34,5 млрд.сўм (шундан 26,8 млрд.сўм тадбиркорлар маблағлари, 7,6 млрд.сўм банк кредит  маблағлари) хисобидан 26 та инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши ҳисобига 177 нафар янги иш ўринлари яратилишига эришилди.                * * *Президентимизнинг кейинги ташрифларига ҳамда 2022-2023 йилларда амалга ошириладиган лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакиллантириш мақсадида туман ҳокими ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бўлим ходимлари бугун худудларни ўрганишиб, кўплаб лойиҳа ташаббускорлари билан учрашув олиб боришди.Жумладан:   "ROSHIDON DAVRONI" фермер хўжалиги рахбари Матмисаев Достонжон Холматович томонидан  лойиҳа қиймати 7-млрд.сўм бўлган “Буғдойни қайта ишлаш”ни ташкил  этиш  лойиҳаси ушбу лойиҳа амалга оширилиши билан 50 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.Туман ҳокими ўринбосари А.Жўрабоев ҳамда лойиҳа ташаббускори Матмисаев Достонжон ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашиниб таклифлар билдирилди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab