Вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

×

 2021-06-04 05:39:02    480

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти маҳаллаларида ўтказилган уч босқичли спорт мусобақаларининг вилоят босқичи ғолиблари тантанали тақдирландилар
Бугун Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройи очиқ майдонида спорт турлари бўйича вилоятнинг барча шаҳар ва туманлари маҳаллаларидаги уюшмаган ёшлар ўртасида 2 ой давомида ўтказилган мусобақаларнинг финал босқичлари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўтказилган спорт мусобақаларида 10 мингга яқин ёшлар иштирок этди ва ўзларини кучларини синаб кўришди.
Ғолиб спортчиларни тақдирлаш маросимини вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров табрик сўзи билан очиб берди.
Вилоят раҳбари тадбирда иштирок этган ёш, ҳаваскор спортчиларни, ғолиб ва совриндорларни табриклади.
– Мамлакатимизда ёшларга Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилаётгани замирида улкан маъно мужассам. Зеро, улар юртимизнинг порлоқ келажаги. Бугун нафақат спорт турлари бўйича ғолибларни, вилоятимизнинг барча ёшларини табрикламоқчиман. “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтаётган мазкур тадбир бирдамлик, соғлом турмуш тарзи, ғайрат ва шижоат байрами сифатида аҳамиятлидир, – деди вилоят ҳокими.
Байрам тадбирида спортнинг шахмат, стритбол, мини футбол, кураш, волейбол, енгил атлетика ва Street Workout (кўча спорти) турлари бўйича ғолиблар саҳнага таклиф этилдилар. Уларга вилоят ҳокими, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар, солиқ бошқармалари, вилоят прокурори, Шарқий ҳарбий округ қўмондонлигининг кубок, диплом ва эсталик совғалари топширилди.
Тақдирлаш маросимидан сўнг вилоятимиз санъат усталари, таниқли хонандалар томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Тантанага йиғилган ёшлар куй-қўшиқларга жўр бўлишди, рақсларга тушишди. Тақдирлаш маросими чин маънода ёшлар байрамига айланиб кетди.

Кураш бўйича бўлиб ўтган турнирда ғолиблар сафида бўлган уч нафар Риштонлик қизларга медаллар топширилди. 

Футбол мусобақасида иккинчи ўринни қўлга киритган Риштон тумани "Мевазор" МФЙ жамоаси кумуш медаллари билан тақдирланди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab