"Маҳаллабай" ишлаш

×

 2021-04-07 06:34:08    683

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги “Кулолчиликни жадал ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5033-сонли қарори мазмун-моҳияти, қарорда берилган имтиёз ва имкониятларни Риштон тумани аҳолисига тарғибот қилиш бўйича  Риштон туманидаги 69 та маҳаллаларни қамраб олувчи  жорий йилнинг 30 март кунги Фарғона вилояти ҳокими Х.Бозоров томонидан тасдиқланган “Маҳаллабай” режа-жадвал ишлаб чиқилди. Режага асосан, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси, “Ҳунарманд” уюшмаси, “Ўзсаноатқурилишбанк” вилоят бўлимлари ҳамда Риштон туман ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан биргаликда қарорнинг тарғиботи 5 апрель кунидан бошланди. Биринчи кун масъуллар “Боғистон”, “Доруломон”, “Даҳбед”, “Минор”, “Марказ” номли маҳаллаларда бўлиб, фуқаролар билан учрашдилар. Уларга кулолларга яратилган имкониятлар, субсидиялар, имтиёзли кредитлар, 2021-2023 йилларда қурилиши мўлжаланган кулоллар учун “Ҳунармандчилик марказ”лари ҳақида атрофлича тушунтирдилар.


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 11 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab