ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ ТАДБИРЛАРИ ЁШЛАР ҚАЛБИДА БИР УМРГА МУҲРЛАНДИ

×

 2021-01-10 15:05:41    601

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 29 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни Риштон туманида кенг нишонланди.

Ушбу улуғ айёмда туман ҳокимлиги, Ватанпарвар ҳамда мудофаа ишлари бўлими ва мутассади ташкилотлар томонидан ташкил этилган тадбир юқори савияда ўтказилди.

Туманимиздаги янги барпо этилган “Маданият сариойи”да бўлиб ўтган тадбир аввалида туман ҳокими Суфҳонжон Солиев сўзга чиқиб барча Ватан ҳимоячиларини қутлуғ айём билан табриклади. Ўтказилаётган тадбир тинчлик ва осойишталик натижаси эканлиги, мамлакатимиздаги тинчлик ва осойишталик халқимизнинг энг катта бойлиги эканлиги, бугунда юртимиз сарҳадларини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари аскару зобитларининг муҳим ўрни борлигини туман ҳокими ўз сўзларида алоҳида қайд этди.

Тинч ва осуда, инсон қадри улуғланган юртга тўйу томошалар муносиб. Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган тадбирда вилоятиимизнинг таниқли хонандалари ва туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан намойиш этилган куй ва қўшиқлар, ҳарбийлар ҳаётидан саҳна кўринишлари иштирокчилар қалбига бир олам қувонч бағишлади.  Тадбирда “Алпомиш” мактаби тарбияланувчи томонидан ташкил этилган саҳна кўриниши ҳам томошабинлар олқишига сазовор бўлди. Тадбир давомида “Алпомиш” мактаби ўқитувчилари ва тарбиялагувчилар туман ҳокими томонидан тақдирланишди.

Шунингдек, тадбирда  ROSHIDON_24 телеграм канали орқали ўтказилган “Ватанпарварлик” танлови ғолиблари – Олий ўрин Афзалбек ва Юсуфбек Эркиновлар, 1-ўрин соҳиби Авазбек Раҳмоналиевлар ҳам туман ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдинланишди.

Шуни айтиш ўринлики, ҳар йили 14 январь Ватан ҳимоячилари куни туманда оилавий бахт, мамлакат иқболи сифатида нишонланади. Бу йилги байрамга риштонликларнинг катта тайёргарлик кўрганликлари ўтказилаётган ана шундай маънавий-марифий тадбирлар ва учрашувларда яққол намоён бўлиб турибди. Бу каби тадбирлар ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга. Зеро, ёшлар келажагимиз эгалари, бўлажак ватан ҳимоячилари саналади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab