ПОСТАНОВЛЕНИЕ КАБИНЕТА МИНИСТРОВ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

 2017-09-30 15:04:01    4146

Скачать PDF
Печать


ИНТЕРНЕТ ТАРМОҒИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҲУКУМАТ ПОРТАЛИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 50-51-сон, 521-модда; 2009 й., 17-сон, 212-модда; 2013 й., 2-сон, 23-модда; 2015 й., 26-сон, 338-модда; 2016 й., 23-сон, 269-модда)

«Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2005 йил 8 июлдаги ПҚ-117-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталини янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 июндаги 188-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 23-сон, 269-модда)

3. Белгилаб қўйилсинки, Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат портали харажатларини молиялаштириш, моддий-техник таъминлаш ва унга хизмат кўрсатиш тасдиқланган смета доирасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)

4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

бир ой муддатда ахборот рўйхатлари ва тақдим этиш муддатлари, шунингдек ахборот материалларини жойлаштиришга рухсат бериш ва ахборот хизматлари томонидан Гуруҳга кейинчалик Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумат порталида жойлаштириш учун ахборот тақдим этиш учун масъул шахсларни тайинлаш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар;

(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 21 апрелдаги 116-сонли қарорига асосан чиқарилган— ЎР ҚҲТ, 2009 й., 17-сон, 212-модда)

ўз расмий ахборот ресурсларининг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини бир йилда камида икки марта экспертизадан ўтказсинлар.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2007 йил 17 декабрь,

259-сон



<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Подписка на новости


На сайте сейчас 77 пользователей Статистика телефон доверия

Нашли ошибку в тексте

выделите её и нажмите