2022-03-02 06:47:32 449
Риштон туманининг “Дашт Пандигон” маҳалласида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиси Жўрабек Ҳамралиевнинг бевосита ташаббуси ва кўмаги билан маҳалладаги 6 нафар ишсиз аёллар тикув машинасига эга бўлиб, уларнинг бандлиги таъминланди.
Белгиланган тартибдаги тавсия асосида ушбу хотин-қизлар учун тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари асосидаги замонавий тикув машиналари етказиб келинди.
“Ишсиз аҳолини иш билан таъминлаш, маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш бўйича режа ва мақсадларим аниқ. Ҳамкор масъуллар билан ишни жадаллик билан олиб боришга аҳд қилганмиз. Кеча яна 4 нафар ёшлар доимий иш билан таъминланди. Қолаверса, маҳалладаги эҳтиёжманд фуқароларимизнинг хонадонида иссиқхона ташкил этишга тегишли ҳужжатларни тайёрлаб, ташкилий ишларга киришганман.”, дейди ҳоким ёрдамчиси Жўрабек Ҳамралиев.
Обращения юридических и физических лиц поступившие через веб сайт
Всего обращений: 38Статистика телефон доверия