Наврўз умумхалқ байрамига катта тадорик кўрилмоқда

×

 2023-03-17 13:33:24    455

PDF yuklash
Chop etish


"Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон юртим!" шиори остида ўтажак бу йилги байрам тадбирига Риштон туманида ҳам қизғин тадорик кўрилмоқда.
Хусусан, байрам сайли ва асосий тадбирлар ўтказилиши белгиланган "Марказий" ўйингоҳ кун сайин чирой очиб бораётир. Тадбирда юртдошларимиз кўнглига баҳорий илиқлик улашишни ният қилган бадиий жамоалар эса ижодий изланишда.
Туман Маданият ва туризм бўлими раҳбари Анваржон Ҳамдамовнинг маълум қилишича, "бу йилги байрам тадбири мутлақо ўзгача бўлади". 
- Чиндан ҳам шундай! Чунки шу вақтга қадар туманда бирор бир тадбир 200 нафардан зиёд кишини ўзида жамлаган ижодий гуруҳ иштирокида ўтган эмас. Гуруҳимиз таркибида боғча тарбияланувчилари, ижодкор ўқувчилар, спортчилар, чолғу, рақс ва фольклор жамоалари, яккахон хонандалар, элимиз суйган санъаткорлар бор. Барчамиз тумандошларимиз ва меҳмонларга унутилмас завқ-шавқ улашиш учун астойдил ишлаяпмиз, - дейди А. Ҳамдамов.
Эслатиб ўтамиз, туманда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқ сайли ва тантанали тадбир 18 март санасига (10:00 дан) белгиланган. 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab