БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2022-01-14 06:44:04    422

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан

БАЙРАМ ТАБРИГИ

 

Қадрли аскар ва сержантлар, офицерлар ҳамда ҳурматли тумандошлар!

Авваламбор, сиз, азизларни бутун юртимиз бўйлаб кенг тантана қилинаётган 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни ҳамда мамлакатимиз Қуролли Кучлари ташкил топганининг 30 йиллиги билан чин дилдан, самимий муборакбод этаман!

Президентимизнинг мазкур байрамни кенг нишонлаш, шу орқали халқимиз, айниқса, униб-ўсиб келаётган ёш авлодни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳар қачонгидан катта эътибор қаратаётганларининг замирида жуда теран маъно бор. Қарийб бир ойдан буён юртимизда давом этаётган ватанпарварлик ойлиги, бу ойликка “Халқ ва армия – бир тану бир жондир” деган мардонавор шиор танланишининг ўзи бу қутлуғ байрамнинг ҳалқимиз ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини англатиб турибди.

Биз ҳар гал бу байрамни нишонлар эканмиз, беихтиёр, бугунги тинч ва осойишта ҳаёт қадрини, Ватан туйғусини, эл-юрт олдидаги фарзандлик бурчимизни теранроқ англаймиз, тинчликни, она диёримиз сарҳадларини кўз қорачиғидек асраш ҳар биримизнинг фарзандлик бурчимиз эканини юракдан ҳис этамиз.

 

Ҳурматли тумандошлар!

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами билан сизларни яна бир бор табриклар эканман, бугунги кунда миллий армиямиз сафларида мураккаб жанговар хизматни адо этаётган, ўзининг шарафли ва масъулиятли ҳарбий бурчини бажаришда жонбозлик кўрсатаётган барча ҳарбийларга, бугунги кунда Қуролли Кучларимиз сафларида масъулиятли хизмат вазифасини ўтаётган туманимизнинг мард ва жасур ўғлонларига, уларнинг ота-оналарига ва оила аъзоларига чин қалбимдан миннатдорлик билдираман.

Янги – 2022 йилда сизларга мустаҳкам соғлиқ, юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги шарафли фаолиятингизда ютуқ ва зафарлар, куч-ғайрат, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 6 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab