БУГУНГИ ХАБАРЛАР...

×

 2021-06-07 15:30:45    562

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани  Чек-Жалаер МФЙ Ширинсув кўчасида яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Ризаева Мадинахон хонадонида учта эгзак фарзанд дунёга келгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун ушбу эгазакларга туман ҳокимлиги томонидан болалар аравачаси совға қилинди.

Ўз навбатида хонадон эгалари бундай ғамғурлик учун туман ҳокимига миннатдорчилик билдиришди.

* * *

Риштон туманидаги «Темир дафтар»га киритилган оилаларга доими даромад манбаини яратилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги, туман  "Маҳалла" хайрия жамоат фонди  ҳузуридаги "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳисобидан рўйхатдаги 80 нафар оилаларни ҳар бирига 50 донадан жами 4000 дона хонаки қора товуқ тарқатилди.

* * *

 “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида Ёшлар ойлиги доирасида  Риштон туманида ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида туман Истироҳат боғида ёшлар ўртасида “ Ёш шахматчи” мусобақаси ўтказилди. 

Мусобақада 6-18 гача, 19-30 ёшгача бўлган  мактаб, касб-ҳунар коллежи талабалари, “Ёшлар дафтари”га киритилган 95 нафар ёшлар иштирокида бўлиб ўтди. “Ёш шахматчи” мусобақасида  74 нафар ўғил болалар ва 21 нафар қизлар иштирок этишди.

 



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab