“ҒАЛЛА-2021”: ҒАЛЛА ЎРИМИ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

×

 2021-06-05 12:35:35    865

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида ғалла ўрим-йиғимига киришилди. Жорий йилда туман миришкорлари 7 минг 880 гектар майдонда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ташкил этганлиги боис ғалла далаларида мўл ҳосил етиштирдилар. Эндиги вазифа етиштирилган дон ҳосилини нес-нобуд қилмай сифатли ўриб-йиғиб олишга қаратилган. Бунинг учун туманда 20 та махсус отрядлар, 20 та ғалла ўриш комбайнлари, 100 та юк автомобиллари, 10 та кўчма устахоналар, 10 та ёқилғи-мойлаш материалларини ташиш агрегатлари хизмат қилмоқда.

Ғалла ўрим-йиғимига киришиш олдидан тумандаги “Шохрух” тўйхонасида диний маросим ўтказилди. Маросимда туман ҳокимлиги, қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлари, миришкор деҳқонлар, ғаллачилик кластер корхонаси вакиллари, фермер хўжаликлари, отрядлар раҳбарлари ҳамда ташув транспорти эгалари қатнашдилар. Маросимда дуои фотиҳалар қилиниб, деҳқончиликка қут-барака тиланди.

Шундан кейин 2- Сектор М.Келдиев ММТП ҳудудидаги "Баркамолбек пахтазори" номли фермер хўжалигида  (раиси Юсупов Зоҳиджон) нуроний отахонлар дуоси билан ғалла ўримига киришилди.

Эслатиб ўтамиз бу йил ғаллакорларимиз томонидан 29 минг 107 тонна тонна ҳосил олиш режа қилинган. 

 



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab