⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси АХБОРОТИ

 2021-05-06 19:59:32    553

PDF yuklash
Chop etish



Сўнгги кунларда жаҳонда коронавирус инфекцияси тарқалиши ҳолати янада кескинлашиб, бир қатор давлатларда такроран кучайтирилган карантин чекловлари жорий этилмоқда. Хусусан, бугунги кунга келиб дунё миқёсида 155 млн.дан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтириш ҳамда 3,24 млн.дан зиёд ўлим ҳолатлари аниқланиб, АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Туркия каби давлатлардаги эпидемиологик вазият кескин ёмонлашиб бормоқда.
???? Мамлакатимизда ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш бўйича кунлик кўрсаткич апрель ойининг иккинчи ярмидан бошлаб 300 дан ошган бўлса, ушбу кўрсаткич жорий йил 6 май ҳолатига 450 дан ошганлиги ҳам фуқароларимиз томонидан карантин чекловларига амал қилиш масъулиятини янада оширишни тақозо этмоқда. 
???? Шу муносабат билан аҳоли саломатлигини сақлаш, мамлакатда эпидемиологик вазият кескинлашувига йўл қўймаслик мақсадида юртимизда 9 май — Хотира ва қадрлаш байрами билан боғлиқ оммавий тадбирларни фақатгина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПҚ–5081-сон қарори билан тасдиқланган 9 май — Хотира ва қадрлаш куни, умумхалқ байрамига бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури доирасида карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда амалга ошириш зарур. 
❌ Бунда юқоридаги дастурда назарда тутилмаган бошқа ҳар қандай оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади. Ушбу карантин чекловига риоя этилиши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва маҳаллий ҳокимликлар, Миллий гвардия, ички ишлар органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан назорат қилинади.


<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab