Расмий муносабат

 2021-02-23 20:48:14    728

PDF yuklash
Chop etish



Ижтимоий тармоқларда “Фарғона вилояти Риштон тумани Чек-Жалаер МФЙ ҳудудидаги фермерга қарашли 3 гектар суғориладиган унумдор ерлар (лицей боғи олдида жойлашган) сотилмоқда. Унумдор ернинг пуллаб юборилиши қонунга зид эмасми? Ваколатли идоралар ҳолатни ўрганса яхши бўларди” сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан ўтказилган ўрганиш маълумоти

 

Мазкур мурожаат Кадастр агентлигининг Фарғона вилоят бошқармаси Риштон туман бўлими мутахассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, мурожаатда кўрсатилган ер майдони Риштон тумани С.Ражабов ММТП қишлоқ хўжалиги харитасида 344-контур билан кўрсатилган бўлиб, қайдномага кўра контурнинг умумий 2,72 гектар, шундан экин ер майдони 2,59 гектарни ташкил этган.

Риштон туман ҳокимининг 20.11.2015 йилдаги 1170/4-сонли қарори билан танлов ғолиби Ж.Хамроқуловга (“ROSHIDON AGRO FAYZ” фермер хўжалиги) жами 11,76 гектар, шундан 9,96 гектар экин ер майдони, шу жумладан 344-контурдаги умумий 2,72 гектар, шундан 2,59 гектар экин ер майдони сабзавотчилик йўналишида узоқ муддатли ижарага ажратиб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан берган топшириқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.08.2005 йилдаги “Шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-165-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туманида яшовчи фуқароларга тегишли уй-жойлар давлат эҳтиёжи учун олинганлигини инобатга олиб, ушбу фуқароларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида, “Ер кодекси” нинг 6, 86 ва                                       87-моддаларига, Вазирлар Маҳкамасининг 16.11.2019 йилдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги                          911-сонли қарорига асосан Риштон тумани ҳокимининг 14.02.2020 йилдаги 218-сонли қарори билан “ROSHIDON AGRO FAYZ” фермер хўжалигининг 344-контурдаги 2,50 гектар ер майдони захирага олинган.

 

 

 

 

“ROSHIDON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалиги раҳбари Ж.Хамрақулов билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги косиссия ўртасида тузилган 27.01.2020 йилдаги келишув битимига асосан ҳамда Ж.Хамрақуловнинг туман ҳокимлигида рўйхатга олинган аризасини инобатга олиб мурожаатда кўрсатиб ўтилган Риштон тумани С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “ROSHODON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалиги ҳисобида бўлган, 344-дала контурида жойлашган, жами 2,50 гектар ер майдони шундан экин ер майдони 2,50 гектар ер майдони Риштон туман ҳокимининг 2020 йил 14-феврал кунги 218-сонли қарорига асосан туман ҳокимлигши захирасига қайтарилган.

2,5 гектардан иборат қисми Риштон туман ҳокимининг 14.02.2020 йилдаги 218-сонли қарорига асосан давлат захирасига қайтарилган.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида Риштон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан берган топшириқлари ижроси ҳамда  таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 30 августь кунги “Шаҳарлар шаҳарчалар қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш жараёнларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-165-сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида Риштон туманида яшовчи фуқароларга тегишли уй-жойлар давлат эҳтиёжи учун олинганлигини инобатга олиб, ушбу фуқароларни уй-жой билан таьминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 ноябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сонли қарорига, “Ер кодексининг 6,86,87-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрсида”ги Қонунининг 6,10,25-моддаларига асосланиб, “ROSHODON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалиги раҳбари Ж.Хамрақулов билан туман ҳокимлиги ҳузуридаги косиссия ўртасида тузилган 2020 йил 27 январдаги келишув Битимига асосан ҳамда Ж.Хамрақуловнинг туман ҳокимлигида рўйхатга олинган аризасини инобатга олиб мурожаатда кўрсатиб ўтилган Риштон тумани С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “ROSHODON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалиги ҳисобида бўлган, 344-дала контурида жойлашган, жами 2,50 гектар ер майдони шундан экин ер майдони 2,50 гектар ер майдони Риштон туман ҳокимининг 2020 йил 14-феврал кунги 218-сонли қарорига асосан туман ҳокимлигши захирасига қайтарилган.

Юқорида Риштон тумани С.Ражабов ММТП ҳудудида жойлашган “ROSHODON AGRO FAYZ” номли фермер хўжалигидан туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ер майдонлари Риштон туман ҳокимининг 2020 йил 28-февраль кунги “Ер участкалари Давлат эҳтиёжи учун олинаётган фуқароларга якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкаси ажратиб бериш тўғрисида”ги 269-сонли қарорига асосан 34 нафар фуқарога ажратиб берилганлиги аниқланди.

 



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 1 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab