МУРОЖААТ ЎРГАНИЛДИ...

×

 2021-02-17 22:06:28    758

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманидаги Чек Насриддин МФЙ, “Ўзбекистон” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Исоқжон Набижонов шу йилнинг 17 февраль куни Kun.uz Фарғона телеграм канали орқали фуқаролар номидан туман ҳокимига мурожаат йўллаган. Унда айтилишича, Чек Насриддин МФЙ “Ўзбекистон” кўчасида яшовчи 5 та хонадонга кириб чиқувчи йўл йўқ. Бир неча йиллардан буён ушбу муаммо ҳал этилмаяпти. Аҳоли эса ҳудуддан оқиб ўтувчи зовурдан фойдаланиб келади.

Фуқаро туман ҳокимидан ушбу масалани жиддийроқ ўрганиб, ечимини топишда амалий ёрдам беришини сўраган.

Мазкур мурожаат юзасидан Риштон тумани ҳокими Чек Насриддин МФЙга бориб вазиятни ўрганди. Фуқаро Исоқжон Набижоновнинг ўзи йўқлиги сабабли унинг ота-онаси ва қўшнилари билан билан суҳбатлашди.

Суҳбат жараёнида шу маълум бўлдики, аслида 5 та хонадон яшайдиган маҳаллага бемалол кириб, чиқиш мумкин бўлган йўл бор. (Сурати илова қилинади). Йўлнинг четидаги зовур ковланаётган пайтда бироз муаммолар бўлиши мумкин.

Қизиқ томони шундаки, йўлнинг ярмига фуқаролар томонидан қурилиш учун мўлжаланган шағал тукиб қўйилган шунингдек, йўл четига ўтинлар босиб қўйилган.

Туман ҳокими ушбу хонадонларда яшовчи фуқаролар билан суҳбат жараёнида ушбу кўчани шағаллашда ёрдам беришни айтиб, тез кунлар ичида масалани ижобий ҳал қилиш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берди. Масала туман ҳокимлигининг алоҳида назоратига олинди.

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 16 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab