ФЕСТИВАЛНИНГ БИРИНЧИ КУНИДА ҚАНДАЙ ВОҚЕАЛАР ЮЗ БЕРДИ?

 2021-02-10 08:19:34    620

PDF yuklash
Chop etish



Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг жорий йил 31 январдаги №02-РА1/1-161-сонли хатига асосан ”Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Адлия вазирлиги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда 2021 йил 8-12 февраль кунлари ”Президент Мурожаатномаси  Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришда янги босқич” мавзусидаги халқаро конференция ва унинг доирасида ”Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали“ ташкил этилди.Фестивал доирасида Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида ”Ташкилий ривожланиш ва жамоат ташкилотлари билан алоқаларни яхшилаш” мавзусида тренинг ўтказилиши режалаштирилган.Мазкур тренингга маҳаллий ҳокимият органларининг жамоат ташкилотлари билан алоқалар, фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, вилоятнинг инвестициялар соҳасида ва ОАВлар билан алоқа қилиш соҳаларида фаолият юритувчи ходимларини таклиф қилинди. Бугун Тошкентдаги Hyatt меҳмонхонасида “Президент мурожаатномаси - Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг янги босқичи” мавзусидаги халқаро конференция ва унинг доирасида ўтказиладиган «Фаол фуқаролар умуммиллий фестивали» бўлиб ўтди.Ушбу конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон Олий мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Скиперининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дениэл Розенблум, БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили - Хелена Фрейзер хонимлар иштирок этишиб, Ўзбекистондаги фуқаролик жамиятидаги ўзгаришлар ҳақида илиқ фикрларни билдиришди.Шундан кейин “қарорлар қабул қилинишида жамиятнинг иштироки” мавзусида давра суҳбати ҳам ўтказилди. Семинарнинг иккинчи қисми маҳаллий ҳокимият органларининг ташкилий ривожланиши ва маҳаллий ҳокимият органларининг фуқаролик жамияти ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича салоҳиятини оширишга бағишлан тренинг ҳам ташкил этилди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан ташкил этилган семинар давом этмоқда. 
Аброр ДЕҲҚОНОВ, Тошкент шаҳридан.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab