КОМПЕНСАЦИЯ ПУЛЛАРИ РАД ЭТИЛМОҚДА

 2021-01-25 12:02:37    718

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ҳурматли Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров! Риштон туманидаги “снос” бўйича масъуллар муаммони ўрганиш  пайтида сизнинг фармойишингиз билан келган ишчи гуруҳ раҳбарини чалғитиб ёлғон маълумотлар берди. Ҳолатни назоратингизга олишингизни илтимос қиламиз” номли аудиомурожаат юзасидан туман ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Шу йилнинг 9 январь куни Фарғона вилоят ҳокимининг 2020 йил 21 декабрдаги 414-Ф-сонли Фармойиши Риштон туманида яшовчи фуқаролар Д. Воҳидова ва бошқаларнинг мурожаатларига асосан қабул қилинган бўлиб, мазкур Фармойишга асосан тузилган ишчи гурухи томонидан Д. Воҳидова ва бошқаларнинг мурожаатлари ўрганиб чиқилган.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида, Риштон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Риштон туман ҳокимининг 2019 йил 13 майдаги “Риштон тумани худудидан ўтувчи 4р-112 “Фарғона ҳалқаси” автомобиль йўли хамда ушбу автомобиль йўли билан туташ бўлган туман марказидаги барча автомобиль йўлари ёқасида жойлашган турар-жой ва нотурар жойларни, ижтимоий соха объектларини шаҳарсозлик талаблари асосида қайта қуришга рухсат бериш тўғрисида”ги 2852-сонли қарори қабул қилинган.

     Туман ҳокимининг мазкур қарорга асосан туман марказида жойлашган “Деҳқон бозори” МЧЖ худудида жойлашган 109 та тадбиркорлик субъектларига қарашли савдо дўконлари бузилган.

Шунингдек фуқаролар Д. Воҳидова, О. Мамажонова, А. Бобоев ва Н.Абдулҳомидовларга тегишли “Деҳқон бозори” ҳудудида жойлашган савдо дўконлари ҳам бузилишга тушган ва ушбу савдо дўконлари белгиланган тартибда етказилган зарарни аниқлаш мақсадида мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланган.

 Хусусий тадбиркор Д. Воҳидовага тегишли савдо дўкони “Барака Бизнес Баҳо” МЧЖнинг 2020 йил 21 январь кунги  17/2-сонли ҳисоботига асосан 35 665 184 (ўттиз беш миллион олти юз олтмиш беш минг бир юз саксон тўрт) сўмга, О. Мамажоновага тегишли савдо дўкони 10.08.2019 йилдаги 567-сонли хисоботга асосан 50 000 000 (эллик миллион) сўмга, А. Бобоевга тегишли савдо дўкони 10.08.2019 йилдаги 590/2-сонли хисоботга асосан 39 783 296 (ўттиз тўққиз миллион етти юз саксон уч минг икки юз тўқсон олти ) сўмга, А. Бобевга тегишли иккинчи дўкони 21.01.2020 йилдаги 17/2-сонли хисоботга асосан 33 066 388 (ўттиз уч миллион олтмиш олти минг уч юз саксон саккиз) сўмга, Н.Абдулхомидовга тегишли савдо дўкони 10.08.2019 йилдаги 590-сонли хисоботга асосан 27 000 000 (йигирма етти миллион) сўмга баҳоланган.

Ҳозирда давлат эҳтиёжи учун бузилган савдо дўконлари эгалари О. Мамажонова, Н. Абдулҳомидов ва А. Бобоевнинг 1 та дўкони учун компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилган. Тадбиркорлар Д. Воҳидова ва А. Бобоевларга тўлаб берилиши лозим бўлган компенсация пулларини туман ҳокимлиги мутахасислари томонидан бир неча маротаба олиш таклифи берилган бўлса-да фуқаролар томонидан ушбу таклифлар рад қилиб келинмоқда.

Риштон туман ҳокимлиги томонидан вилоят ҳокимининг 2020 йил                     21 декабрдаги 414-Ф-сонли Фармойиши ижроси юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилди;

       2021 йил 09 январь куни туман ҳокимининг хизмат хонасида туман ҳокими раислигида,  вилоят ҳокимлиги юридик хизмати бошлиғи, Риштон тумани 4-та сектор раҳбарлари, Ҳалқ қабулхонаси бўлими бошлиғи, Молия бўлими, Қурилиш бўлими, Кадастр агентлиги бўлими, Бош вазир қабулхонаси туман бўлими бошлиқлари, вилоят Бозорлар уюшмаси раиси ўринбосари, туман “Деҳқон бозори” МЧЖ раиси ва туман ҳокимлиги хузуридаги Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия аъзолари хамда фуқаролар Д.Вохидова, О.Мамжонова, А.Бобоев, Н.Абдулхомидовалар иштирокида йиғилиш ўтказилди.

   Йиғилиш қарорига асосан, компенсация эвазига фуқаролар томонидан талаб қилинаётган ер участкаси туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкаларини бериш (реализация қилиш) доимий ҳаракатдаги комиссия томонидан кўриб чиқилди ва вилоят Қурилиш бош бошқармасининг 2020 йил 28 декабрдаги 01-08/1031-сонли хатига ва 2020 йил 1 январгача амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил 29 майдаги “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги 97-сонли қарор Низомининг 26-бандига асосан талаб қилинган жойдан ер участкаси ажратиб бериш рад қилинди. 

       Фуқаролар, Д. Воҳидова ва А. Бобоевга тўланмасдан қолган компенсация пулини олиш таклиф қилинди.

 Фуқаро Д. Воҳидовага туман марказида қурилган кўп қаватли бинонинг биринчи қаватидан савдо дўкони ва хусусий тадбиркор Болтаева Феруза томонидан қурилган Деҳқон бозорига туташ ер участкасидаги 60 кв.метр бўлган 2 қаватли савдо дўкони таклиф қилинди.

Фуқаролар О. Мамажонова хамда Н. Абдулҳомидовларга етказилган зарар тўлиқ қоплаб берилганлиги сабабли таклиф хати юборилмади.

Фуқаролар Д. Воҳидова, А. Бобоев, О. Мамажонова ва Н. Абдулҳомидовларга тегишли савдо дўконларининг баҳолаш ҳисоботлари қонунда белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилди. Экспертиза хулосасига кўра компенсация қиймати ўзгаришсиз қолдирилган.

Фуқаро Д. Воҳидова ушбу таклиф қилинган компенсация пуллари ҳамда савдо дўконларини олишдан бош тортиб туман ҳокимининг хизмат хонасида  ўзи билан яшириб олиб кирган ўткир тиғли лезва билан ўнг қўл билагини кесиб жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан йиғилиш қатнашчиларига баланд овозда эътироз билдириб тўполон кўтарди. Буни аудиони эшитган инсон ҳам билиб олиши мумкин. Шу ерда бир ҳақиқатни тан олишимиз жоиз деб биламан. Мурожаатчи ҳар доим ҳам ҳақ бўлиб чиқмаслигини унутмаслигимиз лозим.

Айтганча, Д. Воҳидова темир дафтар рўйхатига киритилганлиги ва унга доимий ёрдам бериб келинаётганлиги ва  унинг Миллийбанкдаги омонат ҳисоб рақамида 41 миллион сўм, (21 млн сўми вилоят маънавият ва маърифат  бўлими хисобидан, 20 млн сўми хомийлик маблағлари) пул ўтказиб берилган.  

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 19 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab