"НОРОЗИЛИК ёҳуд ТАРТИБНИ АНГЛАМАГАНЛАР...

 2021-01-19 15:57:36    606

PDF yuklash
Chop etish


Менга бир мурожаат келиб тушди.  Риштон туманининг 20-умумтаълим мактабидаги можаролар юзасидан.  Хусусий мактаб айнан шу масканга  кириб олиб чиқмаётганмиш...  
Аввалига,  аҳоли ва ўқитувчилар муносабатини тингладим, нима эмиш? - Халқ ўз фарзандларининг ўқишидан ташвишда экан.  Улар мактаб биносига сиғмаётган экан.  Оқибатда коридорларда хоналар ташкил этиб ўша ерда дарс ўтишаётган экан.  Бу масала юзасидан кўп ерларга чиқишибди.  Ўрнашиб олган хусусий мактаб хоналари чиройли экану,  оддий мактаб имконияти паст эмиш. 
Бориб,  вазиятни тинглаб,  батафсил холат юзасидан мактаб ўқитувчиларини тинглагандан сўнг,  туман ҳокимлигидан вакил чақирдик.  Мақсадимиз фақат муросаа эди.  "У ёки бу ҳақ!"-деган қарашдан йироқ эдик.  " Менинг юртим" телеканали номидан иштирок этяпманми,  демак ҳар гапимда масъулият борлигини ҳис этаман.  
Менга таъсир қилгани нима бўлди,  айтайми!? Ўша кун мактаб ўқитувчиларида аламзадалик бордек кўринди.  Бу менинг тахминим.  "Хато қаерда?" деган фикрга жавоб эса бошқачароқ:  Хусусий мактаблар ташкил этилиб,  ўқув тизимининг сифатини ошириш ва бунга ўз навбатида тадбиркорлик сифатида қараш ривожланган мамлакатлар услуби.  Демак,  биз ҳам фойдалансак бўлади бу тактикадан.  Аввало, марказ мактаблари орасида самарадорлик жуда паст натижа кўрсатган ўқув маскани ичида бундай мактабнинг очилиши шу ҳудуд натижаси учун қўл келиши эхтимоли катта. 
Туман Халқ Таълими бўлими буни обдон ўйлаб ўтирмай,  "сиёсат"  бўлиб турган "хусусий мактаб режаси"ни айнан 20-мактабга мўлжаллашди.  Тадбиркорга нима фарқи бор!?  Қаерда имкон берилса,  қаерга руҳсат берилса ўша ерга маблағини сарфлайди,  ўша ерга бор-йўғини "тикади". Ва албатта,  мактаб директори,  хусусий мактаб эгаси,  туман ҳокимлиги ва туман ХТБ вакиллари келишиб,  битим имзолашади.  Ҳудди шундай бўлди ҳам...  
Ҳамманинг имзоси бор ҳужжатни кўрдим ҳам.  Фақат ўша мавзуни ўргангани борганимда ҳар икки мактабнинг ҳам директорлари йўқ эди.  Келмасди ҳам!!!  Шунинг учун муаммони тингладигу,  " нима қилинса ҳар икки томон рози бўлади?" - деган саволни ҳокимлик вакилига бердик.  Боши қотган масьул битта тўғри жавобни айтди: - Биз хусусий мактабни чиқариб юбора олмаймиз хозир. Кейинчалик янги бино топилса кейин ўрнаштиришимиз мумкин... 
Иккинчи савол навбати билан 20-мактаб масъулларидан  бирига берилди.  Бу йилда ОТМга кириш бўйича самарадорлик қанақа бўлди?: - Бу йил пастроқ бўлди....   
Аслида пастроқ эмас,  жуда паст бўлган.  Аввалги йили ҳам,  ундан аввалидаям.  
Энди талашилаётган бино ҳақида мулоҳаза қилсак,  яқинда тарқалган интернет тармоқларидаги чиқишда хусусий мактаб директорига ўдағайлаётган блогерни кўриш мумкин.  Блогер фақат битта томонни ёқлаётгани яққол кўриниб қолган.  Холисликнинг "Х"си кўринмаган ўша видеокадрларда.  Ҳуддики, "мактабни олиб қўйдинг,  дадамга айтиб бераман"  деб "дадаси"ни чақириб келгану меҳрибон ота фарзандларини ҳимоя қилаётгандек...  Бечора хусусий мактаб директори улар олдида мунғайиб айбдордек турибди.  У хоналарга қилган безакли сарфлари,  хавас қиладиган дарслар тизими,  кредит олиб юритаётган фаолиятида айбдор бўладими энди!?  Унга шу жойдан кадастр ҳужжатлари орқали худуд ажратиб берилган бўлса,  туман ҳокимлиги қўллаб-қуватлаб имкон яратиб берган бўлса,  "фаолиятинг давомида бемалол ишла" деган руҳсатни олган бўлса, солиқларини тўлаб,  ўша ҳудуддан ортиқ бинони ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олмаган бўлсаю битта блогер келиб хали бирорта вароқни мутахассислар билан тахлил қилмай, эшикдан кира солиб ҳужжатларингиз сохта дейишгача дўқ билан пўписа қилса- унда қани бу ерда тумандаги ҳал қилиб берувчи  юридик шахслар!? Тушунча берадиган,  аҳолига англата оладиган,  мактабдаги сменали ўқишни йўлга қўйиб сиғмаётган болаларни сиғдирадиган ташкилотлар қани!?  
Бир қарашда ахолимиз йиғлаган инсонга ишониб кетаверадиган дардга мубтало бўл
MA-News Agency, [17.01.21 23:31]ганми!  Жанжал кўтарган одам ҳақ бўлиб чиқаверадиган замон бўлдими бу!?  Тартиб,  ҳужжатлар  асосида ишлаш,  қонуний нормалар билан ким ноҳақ бўлса "ўчириб"  қўядиган раҳбарлар йўқми бу ҳудудда!?  Бир томонда "ёлланма" актёрлар,  бир томонда тўла тушунчасиз ҳаракатланаётган "халқ ҳимоячилари",  яна бир томондан туман масъулларига ишониб бор бурдини "тикиб" қўйган тадбиркорнинг шумшайиб туриши.   Асл таълимни ўйламай манфаат авжига чиққан лаҳзаларда қарор чиқарувчи инсон борми ўзи Риштонда!?  
Ҳурматли,  20-мактаб устозлари, мактаб биноингизни олиб берамиз ёки хоналарга сиғмаётган ўқувчиларингизга мана бундай шароит қилиб берамиз дегувчи масъул борми!?  Ёки ҳурматли,  хусусий мактаб директори,  бўлди энди узоқ йиллик шартномадаги мактабингиз тамом!  2 йилда "ўлди"  туёғингизни шиқиллатинг, олган кредитларингизга "ухладингиз" дейдиган ҳукм ярашадими?!  Ўқитувчиларнинг талаби бир томон, хусусий мактаб дарди бир томон.  
Туман раҳбарлари эса боришяпти, қарашсаки, уни ёмон деса,  буни юзи бор,  буни ёмон деса уни истараси... Улар бир куч тўплаб масалани ҳал қилиш учун муросаага борса мактаб директори "вечный"  касал, орада тарқалаётган хабарлар дастидан эса хамма юрагини ушлаган. Болаларчи?  Нимани танлашяпти?  Улар истаганида ўқишлари мумкин?  Имкони бўлса хусусийда,  имкони етмаса оддий мактаб.  Мактаб кучи ўқитувчиларнинг жанжалида эмас.  Салоҳиятида!  Мактаб обрўси минғир-минғир кавлаш орқалимас,  билим бериш,  тарбия бериш орқали кучаяди.  
Агар холис қаралса, хато туманнинг тепасида!  Юзаки қилинган ишда!  Тезда битирамиз топшириқни деб ўйланмай босилган қадамда! Энди эса оддий мактаб ўқитувчиларини ҳам имтихон қилишади деган гаплар юрибди.  Кошки,  мактабларимиз билимли ва салоҳиятли ўқитувчиларга бой бўлиб,  ҳусусий мактабларданда ўзадиган даражада соф рақобат қилса!!! 
Дод-войлар эса табиий равишда йўқоларди ўшанда(балки 30 аср оҳиригача миллатимиз шундай ютуққа гувоҳ бўлар...)                                       
 В. ҒАНИЕВ, журналист."


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 10 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab