Автомобилда ҳаракатланишга рухсат берувчи стикер олишга кўмаклашадиган ташкилот яна биттага кўпайди

 2020-04-03 18:57:38    795

PDF yuklash
Chop etish



Автомобилда ҳаракатланишга рухсат берувчи стикер олишга кўмаклашадиган ташкилот яна биттага кўпайди

Фото: Ўзрепорт

Ўзбекистонда автомобилларда ҳаракатланишга рухсат этувчи стикер беришга кўмаклашадиган ташкилот яна биттага кўпайди. Эндиликда Ўзбекистон экспортчилари уюшмасига ҳам мана шундай ваколат берилди. Бу ҳақда уюшма матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.

Экспортчилар уюшмаси йирик тадбиркор ва экспортёрларнинг рўйхатини шакллантириб, Адлия вазирлиги томонидан стикер олишга кўмаклашади. Бугундан кучга кирган мазкур келишувга кўра, уюшма Иктисодиёт вазирлигига стикер олишга рухсат сўраётган йирик корхоналар ва тадбиркорларнинг зарурий автомашиналарига истисно тариқасида руйхатини тақдим этади, шундан сўнг тасдиқланган хужжат Адлия вазирлигига киритилади.

Бунинг учун стикер олишга талабгор юридик шахс корхона номи ва иш фаолияти нимадан иборатлиги тўғрисида ариза киритиши лозим. Мурожат маълум муддат оралиғида кўриб чиқилиб барча талабларга жавоб берсагина стикер олувчилар рўйхатига киритилади. Айни мавзуда уюшмага кунига 400 дан ортик мурожат ва саволлар келиб тушаётганини хисобга олган ҳолда масалага жиддий эьтибор қаратилди.

Бу имкониятдан қўштирноқ ичидаги «уддабурон тадбиркорлар» фойдалана олмасликлари учун Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси аниқ маълумотларга таяниб, аризаларни кўриб чиқади ва «премиум класс»даги автомобилларни стикер олувчилар рўйхатига киритмайди.

Мурожат учун:
Телеграм : @Exportchilar_uyushmasi 
sfazlitdinov@expotruz.com

+998 99 655 22 11 Санжар Фазлиддинов
+998 98 123 77 05 Дилшод Минглиев
+998 90 963 33 75 Жамшед Фаязов



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab