Соғлиқни сақлаш вазирлиги: ҚИСҚА РАҚАМЛИ 1003 CALL-МАРКАЗИ ОРҚАЛИ ШУ ВАҚТГАЧА 510 МИНГДАН ОШИҚ МУРОЖААТГА ЖАВОБ БЕРИЛДИ

 2020-04-01 19:17:11    659

PDF yuklash
Chop etish



Аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шу йилнинг 15 март куни 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказ ишга туширилган эди. Фуқароларимиз ушбу рақамга қўнғироқ қилиб, коронавирус инфекцияси билан боғлиқ барча саволларга малакали мутахассислардан тиббий асосланган жавоб ва тавсиялар олишмоқда.
Call-марказ туну кун фаолият кўрсатмоқда. Унда 200 нафардан ортиқ профессор ўқитувчилар, шифокорлар уч сменада узлуксиз фуқароларнинг мурожаатларига жавоб беришмоқда.
Жорий йилнинг 15 март куни соат 21:00 да ишга тушган Call-марказга бугун, 1 апрель соат 12:00 гача 510 мингдан ошиқ қўнғироқ келиб тушган.
Энг кўп берилаётган саволларга эътибор берадиган бўлсак, биринчи кунлари аҳоли коронавирус инфекцияси, унинг юқиш йўллари ва белгилари, профилактика қоидаларини билиш учун мурожаат қилишганди. Ҳозирги кунга келиб, фуқаролар карантин қоидалари, кимлар кўчага чиқиши мумкин эмаслиги, кимларга эса бунга рухсат берилганлиги, COVID-19га қаерда таҳлил топшириш мумкинлиги, карантиндаги фуқароларнинг қайси муассасаларда эканлиги, уларнинг аҳволи каби қатор саволлар берилмоқда. Шу билан биргаликда, касаллик белгилари қандайлиги ҳақидаги саволлар ҳалигача долзарблигини йўқотмаяпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлигиЖамоатчилик билан алоқалар бўлими.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab