ЁЛҒОН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТГАНИ УЧУН ЖАЗОЛАНДИ

 2020-03-24 18:38:56    792

PDF yuklash
Chop etish



Жорий йилнинг 20 март куни туман ИИБ Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник тадбир давомида фуқаро А.Х «Деҳқон бозори”да сотувчилар ва харидорларга коронавирус ҳақида, яъни, “Оқер қишлоғида яшовчи икки нафар Россиядан келган фуқаролар коронавирус касаллига чалинибди” деган мазмундаги одамларни чалғитувчи, жамиятда ваҳима уйғотувчи ёлғон ва асосланмаган маълумот тарқатганлиги маълум бўлди.

 Маъмурий ишлар бўйича Риштон туман судининг қарорига кўра, ушбу фуқарога 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.

Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёҳуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 5 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab