РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

 2020-03-24 13:47:04    845

PDF yuklash
Chop etish



Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ чет элдаги фуқароларимизни чартер рейслар орқали эвакуация қилиш ишлари давом эттирилмоқда. 
Чартер рейслар графигига мувофиқ 24-27 март кунлари ҳар куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан 1 тадан жами 4 та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да), Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ҳамда 27 март кунлари 2 та рейс (Туркия Республикасининг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да) амалга оширилади. Шунигдек, Кореянинг Сеул шаҳридан 29 март куни чартер рейс (вақти аниқланмоқда) амалга оширилади.  
Ҳудди шу каби келгуси ҳафтада ҳам Россия  Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Туркиянинг Истанбул, БААнинг Дубай шаҳарларидан фуқароларимизни юртимизга чартер рейслари орқали эвакуация қилиш ишлари давом этмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, самолёт экипажи аъзолари ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан, коронавирус инкубацияси давридан келиб чиқиб, карантин остида сақланишини ҳамда махсус комиссия томонидан мазкур масалани имкон қадар қисқа муддат ичида бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини инобатга олган ҳолда, чет элда бўлиб турган фуқароларимиз томонидан сабрли бўлишлари сўралади. 
Чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинадиган барча фуқаролар махсус комиссия талабларига мувофиқ, махсус текширувлардан ўтказилади ва қатъий равишда республиканинг ҳудудларида карантин тадбирлари учун ташкил этилган санаторий ва бошқа муассасаларда 14 кунлик карантинда назоратда сақланади.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab