ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

 2020-03-23 21:18:47    844

PDF yuklash
Chop etish


Жорий йилнинг 20 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-техник тадбирлар давомида “Telegram” мессенжеридаги "GroupSurxondaryo" каналининг фойдаланувчиси “A N Z O R” деб номланган профиль эгаси 20 март куни соат 12:38 да "GroupSurxondaryo" гуруҳига коронавирус ҳақида, яъни, “Jo`rabayevada Bor ekan 2 kishi aniqlandi 30 daqiqa oldin” деган мазмундаги одамларни чалғитувчи, жамиятда ваҳима уйғотувчи ёлғон маълумот тарқатганлиги маълум бўлди.
Тезкор қидирув ҳамкорлик бошқармаси масъул ходимлари томонидан қўшимча олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида “Telegram” мессенжерида “GroupSurxondaryo” деб номланган гуруҳга ёлғон маълумот тарқатган “A N Z O R” номли профиль эгаси ва фойдаланувчиси Сурхондарё вилояти, Музработ туманида истиқомат қилиб, Термиз шаҳрида савдо шахобчаларининг бирида сотувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаро А.Б. эканлиги аниқланди.
23 март куни Маъмурий ишлар бўйича Термиз шаҳар судининг қарорига кўра, ушбу фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 205-моддасида кўрсатилган (Фавқулодда ҳолат тартиби шароитида жамоат тартибига тажовуз қилиш) ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари, яъни 1.115.000 (бир миллион бир юз ўн беш минг) сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab