Туман ҳокими Суфҳонжон Солиевнинг Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан тумандошларимизга йўллаган ТАБРИГИ

×

 2020-03-21 05:30:24    764

PDF yuklash
Chop etish



Қадрли юртдошлар, азиз тумандошлар!

Айни кунларда қутлуғ қадамлари билан диёримизга кириб келаётган, яшариш ва янгиланиш рамзи, шарқона янги йил – Наврўз байрами билан туманимиз аҳлини самимий муборакбод этаман!

Наврўз айёми ўзининг қадимийлиги, табиатимизга уйғунлиги ва гўзаллиги, маъно-мазмунининг теранлиги билан бошқа байрамлардан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам бу айёмни ҳар бир хонадон, ҳар бир оила энг катта орзуниятлар билан кутиб оладилар. Ана шу дилбар фаслда инсонларнинг бир-бирига меҳрибонлик кўрсатиши, беморларга, муҳтожларга беминнат ёрдами, табаррук кексаларимизнинг дуосини олиши каби ноёб фазилатлар, албатта, ҳамиша яхшиликка интилишга, ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга чорлайди.

Бугун барчамизнинг фикру зикримизни ёритган ёрқин эзгуликлар бор. Биз асрлар давомида интилиб яшаган ва курашган Мустақиллик деган бебаҳо неъматнинг қадр-қимматини теран идрок этишимиз зарур. Шундай тинч ва осуда ҳаётимиз, фаровон турмушимизга шукрона келтириб, эртанги кунга дадил қадам ташлаб бормоғимиз керак, албатта.

 

Қадрли тумандошлар!

Ҳар бир кунимиз янгиликларга бой ўтмоқда. Ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиётни ривожлантириш орқали қўлга киритаётган ютуқларимиз одамларнинг турмуш фаровонлигини оширишга, ҳаёт тарзини яхшилашга олиб келиши муқаррар. Ишлаб чиқаришнинг ривожи ободончилик ва қурилиш ишлари кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

Юртимизда эзгу ишларни амалга ошириб яшаш учун барча имкониятлар тўла-тўкис яратилган. Эртанги кунига ишонч билан қарайдиган, ҳеч кимдан кам бўлмайдиган, қўлини қаёққа узатса етадиган мана шу элда яшашнинг ўзи саодат. Туманимизнинг ҳар бир фуқароси бу оддий ҳақиқатни сезиб турибди десам асло хато қилмайман. Ҳамюртларимиз ислоҳотлар равнақи, эл-юрт манфаати, хонадонларимиз тўкинлигини кўзлаб белини маҳкам боғлаяпти, дея қатъий ишонч билан айтишга ҳақлимиз. Негаки, республикамиз кўламида амалга оширилаётган ишларнинг бутун бўй-басти туманимиз мисолида ҳам яққол намоён бўлмоқда. Янги йўллар қурилаётгани, аввалгилари таъмирдан чиқарилаётганлиги, инфратузилма объектлари бунёд этилиб, қишлоқларимиз қиёфаси ўзгариб бораётганлиги хусусида кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин.

 

Азиз тумандошлар!

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни яна бир бор яшариш ва янгиланиш айёми билан табриклайман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, узоқ-умр тилайман! Эзгу орзуниятларимиз ушалсин. Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлиб, халқимизнинг яхши кунида, тў-ю байрамларида ёруғ юз билан учрашиш барчамизга насиб этсин. Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab