МУНОСАБАТ

×

 2020-03-19 20:17:03    878

PDF yuklash
Chop etish



Ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинган “Маҳаллага ичимлик суви келтирилган, ариққа эҳтиёж йўқ” номли мақола юзасидан Риштон тумани ҳокимлигининг муносабати

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги “2019-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Риштон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 712-сонли қарори юзасидан Риштон туманида кенг кўламдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Қарорга асосан  туман маркази ҳамда Олтиариқ туманининг Катпут қишлоғи билан чегарадош Қалайнавдан тортиб то Бағдод туманининг Конизар қишлоғига туташ Ғарибмасжидгача бўлган 17 км. масофадаги йўл кенгайиши муносабати билан қурилиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Шу мақсадда туман ҳудудидан ўтган Қўқон-Фарғона катта трассасининг ҳар икки четида - биринчи қаватида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш тармоқлари яратилмоқда. Замонавий, кўркам ва жаҳон андозалари талабларига тўла жавоб берадиган икки қаватли бинолар қад ростлаб, туман кўркига кўрк бағишламоқда.

Ушбу йўлларнинг кўплаб қисми таъмирдан чиқарилиб, фуқароларга мушкулини осон қилиб, уларга бир қатор қулайликлар яратгани Риштон аҳлини қувонтиргани бор гап.

Хусусан, Қози Аҳрор маҳалласида ҳам ободонлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида йўл четида бетон ариқлар жойлаштириш режалаштирилганини таъкидлаш жоиз. Ушбу бетон ариқлар ичимлик сув учун мўлжалланган эмас, балки ёмғир ёққан пайтда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қурилганини эслатиб ўтиш жоиз. Ёмғир ёғаётган пайтда кўчадан оқаётган сувлар айнан ушбу бетон ариқлар орқали оқиб кетади ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этади.

Яқин кунлар ичида Қози Аҳрор МФЙ кўчалари ҳам асфальт қилиниб, кишининг ҳавасини келтирадиган даражага келишига шубҳа йўқ. Тез орада Қози Аҳрор МФЙ кўчалари ҳам юқоридаги суратдаги каби ҳолатга келтирилади.


Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 13 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab