Халқ талими “онлайн дарслар” масаласида қуйидагиларни тушинтиришни лозим деб топади.

 2020-03-19 16:44:43    839

PDF yuklash
Chop etish



1. Халқ таълими вазирлиги ва миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телеканаллар ҳамкорликда видеодарсларни суратга олиш ишларини олиб бормоқда. Бу ҳақдаги маълумотлар вазирлик ижтиоий тармоқлари ва ОАВларда берилиб борилди.
2. Видеодарслар яқин кунлар ичида “Оилавий”, “Маданият ва маърифат”, “Дунё бўйлаб” ва “Ёшлар” телеканалларида ҳамда Халқ таълими вазирлиги расмий сайти (www.uzedu.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида (@uzedu) намойиш этилади. Яни видеодарслар нафақат интернет тармоғида балким телеканаллар орқали намоиш этилади.
3. Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларга алоҳида видеодарслар тайёрлаш ва уларни тарқатиш бўйича ҳеч қандай кўрсатма бермаган. Ҳудудларда видеодарс олишга ўқитувчиларни норози қилган ҳолда жалб қилиш ва турли ҳужжатларни тўлдиришни талаб қилишни тўхтатиш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.
4. Шу билан бирга, агар юқорида келтириб ўтилган ҳолатлар сиз билан содир бўлаётган бўлса ёки шу тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз содир этилаётган ҳудуд ва мактабни аниқ кўрсатган ҳолда Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилишингизни сўраймиз.


<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 84 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab