РИШТОНДА ЧИГИТ ЭКИШГА КИРИШИЛДИ

×

 2020-03-19 15:52:29    985

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Риштон туманида чигит экиш мавсумини уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган амалий семинар ўтказилди. 

“Ёшлик ММТП” ҳудудида жойлашган “ДИДАЙТ” фермер хўжалигида ташкил этилган семинарда туман ҳокимлиги, соҳа мутасаддилари, кластер корхонаси вакиллари, фермер хўжаликлари, чигит экиш отрядлари раҳбарлари, меҳнат фахрийлари иштирок этишди.

Туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Баҳодир Абдураҳмоновнинг таъкидланишича, туманда жорий йилги экиш мавсумига пухта тараддуд кўрилиб, ернинг шўри сифатли ювилди. Техника ва механизмлар, чигит, минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари шай қилиб қўйилди. Ерни тайёрлаш, экиш ишларини мақбул муддатларда уюшқоқлик билан ўтказишга қаратилган режа-жадвал белгилаб олинган. Шу мақсадда экиш техника-механизмлари отрядларга бириктирилган ҳолда, тун-у кун ишлаши таъминланади. Ҳар бир ҳудуд ва отрядда тажрибали деҳқон ва мутахассислардан иборат гуруҳлар иш олиб боради, дала меҳнаткашларига амалий ёрдам кўрсатади.

Бугун айнан “Ёшлик” ММТП ҳудудидаги “ДИДАЙТ” фермер хўжалигидаги чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.

Айтиш жоизки, чигит экиш жараёни туманимизнинг барча фермер хўжаликларида уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab