КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ

 2020-03-18 06:23:51    799

PDF yuklash
Chop etish


Албатта коррупция жамият ривожига тўсқинлик қиладиган салбий иллат эканини бугун кўпчилигимиз биламиз. Бироқ, орамизда бу иллатга қўл уришдан тап тортмайдиган, ўз нафсига қул бўлган кимсаларнинг ҳамон учраши ачинарли.

Шу боис ҳам бугун бу иллатнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида қонунчилик орқали қатъий чоралар белгилаб қўйилса ҳамки ундан батамом қутулишнинг имкони бўлмаяпти. Коррупциянинг энг кенг тарқалган турларига порахўрлик, фирибгарлик, товламачилик киради. Бундай жиноятларнинг кўплаб содир этилиши иқтисодиётни заифлаштириб, сиёсий бошқарувни издан чиқариши ва фуқароларнинг давлат бошқаруви органлари ва сиёсий тизимларга нисбатан ишончини йўқотиши ҳеч гап эмас.

Сўнгги йилларида мамлакатимизда бу иллатга қарши кескин курашиш мақсадида қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Коррупцияга қарши курашишда идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ушбу йўналишдаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, бу борада юзага келаётган муаммоларни аниқлаш, ўрганиш, уни мунтазам равишда мониторинг қилиб бориш, мазкур соҳани такомиллаштириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Шунинг учун аксарият фуқароларимизда коррупцияга нафақат оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи жиноят, балки хавфли иллат сифатида қараш руҳи шаклланмоқда.

Албатта, ҳалол меҳнат қилиб, рўзғор тебратган, ўз билими ва иқтидорини она Ватан равнақи йўлида сарфлаётган, ислоҳотлар самарадорлигига ҳисса қўшаётган юртдошларимиз ҳамма вақт ҳам қадрланади. Бундай кишилар ҳаётда тўғри яшаб, коррупция деб аталган қабиҳ иллатга қарши курашиш орқали фарзандларининг ҳам ёруғ келажагини таъминлашга ҳисса қўшаётганликларини яхши англайдилар.

Демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятида қонун ҳар нарсанинг мезони бўлиши ва ҳар қандай масаланинг ечимида унга таяниш талаб этилади. Шундагина ривожланиш, юксалиш бўлади.

Мутахассислар фикрича, коррупция сўзи “сотиш” ва “сотилиш” деган маъноларни ҳам англатар экан. Коррупцияга алоқадор одам қонунни бузишдан ташқари, ўзининг кимлигини, эътиқоди, маънавияти қай даражада эканини ошкор қилади. Бундай одам нафақат молиявий зиён-заҳмат етказади, балки давлатни, демократияни беҳурмат қилиб, обрўсини тўкади, унга нон-туз бериб катта қилган, илму ҳунар, обрў ва мансаб берган эл-юртнинг юзига оёқ қўяди.

Коррупция балосидан қутулиш, ислоҳотларни унинг чангалидан қутқариш шарафли бурчимиз эканлигини ҳамма бирдек тушунмоғи шарт. Ҳар қандай вазиятда ҳам ҳалол одам ҳаётда ғолиб бўлиб, бахтли-саодатли яшашини унмаслик лозим.

 

И. ЖЎРАЕВ,

Риштон тумани молия бўлими мудири



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 149 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab