НАРХ-НАВОНИНГ СУНЪИЙ ОШИРИЛИШИГА ҚАРШИ ҚАТЪИЙ ЧОРАЛАР ҚЎЛЛАНИЛМОҚДА

 2020-03-18 06:22:49    917

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани ҳудудида нарх-навонинг сунъий равишда оширилишига йўл қўймаслик юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Биринчи навбатда, бозорлар ва савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-навосини назорат қилувчи ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ аъзолари туман “Деҳқон бозори” МЧЖ ва унинг жойлардаги филиалларида назорат тадбирларини мунтазам равишда олиб боришмоқда. Аниқланган ҳолатлар туман прокуратураси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тегишли тартибда бартараф этилмоқда. 

Нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида, туман ҳокими ташаббуси билан, “Деҳқон бозори” МЧЖ ва филиалларида қишлоқ хўжалиги ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркалари, туман марказидан олис ҳудудлар ва кўп қаватли уйлар атрофларида эса кўчма дўконлар фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур ярмаркаларда инсон ҳаёти учун зарур бўлган барча маҳсулотлар бор.

Шунингдек, дорихоналарнинг зарурий дори-дармон ва бирламчи тиббий-санитария воситалари билан қай даражада таъминлангани ҳамда уларнинг нархини назоратга олиш, йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи субъектларнинг кира ҳаққини асоссиз оширишига йўл қўймаслик учун ҳам алоҳида ишчи гуруҳлар шакллантирилган. Улар томонидан аниқланган ҳар қандай ҳолат зудлик билан бартараф этилмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab