Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизматининг БАЁНОТИ

 2020-03-12 04:32:42    757

PDF yuklash
Chop etish



Жорий йилнинг 19 февраль куни “Фарғона ҳақиқати” газетасининг 14-сонида  Давлат дастури бўйича вилоятдаги 19 шаҳар-туманларда 28 та “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этиш белгиланган. Таҳририят томонидан Риштон  “Ёшлар меҳнат гузари” номигагина ташкилланиб, ҳалигача фаолияти йўлга қўйилмагани танқид остига олинган.Ушбу мақолада Риштон туманидаги “Ёшлар меҳнат гузари” тўғрисида асосли фикрлар билдирилган. Чиндан ҳам ушбу бино тадбиркор Ёрқин Ниёзовга  бўлиб “AR ROSHIDONIY” ўқув маркази фаолият кўрсатиб келмоқда. Бинога ёндош икки қаватли бинода фаолият олиб бориши кўзда тутилган “Ёш ҳунармандлар маркази”нинг ишини ҳам мақтагулик деб бўлмайди. Бинонинг иккинчи қавати мебель дўкони, биринчи қавати эса кредит дўкони учун қайта таъмирланди. Бунга сабаб ушбу бинолар тадбиркорга тегишли. Тадбиркор биноларни ўз маблағлари эвазига қурган.  “Ёшлар меҳнат гузари” ҳақиқатдан ҳам анча олдин ўз фаолиятини тўхтатган. Риштон тумани ҳокимлиги томонидан юқоридаги масала юзасидан тегишли масъул ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ томонидан белгиланган чора-тадбирларга асосан туман  “Ёшлар меҳнат гузари”да қатъий назорат ўрнатилади.Яқинда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Риштон туман Кенгашига янги раҳбар тайинланди. Янги раҳбар ҳам ишни айнан “Ёшлар меҳнат гузари”даги муаммоларни бартараф этишдан бошлашини маълум қилди.


Риштон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 14 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab