ЭЪТИБОР ВА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

×

 2020-03-08 05:41:08    911

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманида баҳорнинг илк айёми – 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни кўтаринки руҳда, катта шодиёна билан кенг нишонланмоқда.

Аёл нафосати, вафо ва садоқати, ақл-заковати ва фидойилиги ҳаётнинг мазмун-маъносига айланган. Аёллар нафақат оилада, балки, ватанимиз тараққиётида ҳам муҳим ўрин ва мавқега эга. Улар барча соҳаларда хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим, маърифат, маданият ва бошқа соҳаларда самарали меҳнат қилишмоқда.

Риштон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан бугун 8 март-Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги хотин-қизларига алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилди.

Байрам тантанасида ишлаб чиқариш фаоллари, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, қишлоқ хўжалиги, тадбиркорлик ва бошқа соҳаларда, жамоат ташкилотларида самарали фаолият юритиб келаётган фаол аёллар, меҳнат фахрийлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбир аввалида туман ҳокими ўринбосари Раҳимжон Қосимов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи Муқаддас Бекмирзаев, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Турсунхўжа Абдураҳмоновлар риштонлик хотин-қизларни, мунис онахонларни байрам билан самимий қутлашди.

Байрамда шунингдек, фаол аёллар туман ҳокимлиги томонидан тақдирланишди.

Тадбирда сўзга чиққан фаоллар мамлакатимизда, хусусан туманимизда хотин-қизларга берилаётган эътибор, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталишиб, туманимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида билим ва салоҳиятларини аямасликларини таъкидлаб ўтишди.

Байрам дастури туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар ва мунис аёллар, лобар қизларнинг шўх-шодон рақслари билан янада завқли ўтди. 

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 12 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab