ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-03-07 05:10:24    1181

PDF yuklash
Chop etish


6 март куни Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, туман адлия бўлими вакиллари, халқ таълими бўлими ва туман мактабгача таълим бўлими мудирлари, маҳалла мутахассислари, тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Риштон туманидаги Халқ қабулҳонаси мудири ҳамда Риштон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирлари ҳам иштирок этишди.

Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев очди ва олиб борди.

Сессия аввалида “18-Ал Хоразмий” сайлов округидан сайланган депутат Аброржон Собиров сессия котиби этиб сайланди.

Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг учинчи сессиясининг кун тартибига қуйидаги масала киритилди.

1. Тумандаги сектор раҳбарлари томонидан “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар”ижроси юзасидан ҳисоботлари.

2. Туман Адлия бўлими томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман Адлия бўлими бошлиғи Б. Тохиржоновнинг ахбороти.

3. Туманда 2020 йил феврал ойида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалага оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари С. Авлиёхоновнинг ҳисоботи.

4. Риштон туманида кам таъминланган фуқароларни аниқлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш бўйича тизим ташкил қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи И. Жўраев маърузаси.

Бошқа масалалар

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича тўртта сектор раҳбарлари – 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев, 2-сектор раҳбари, туман прокурори Шерзод Мавлонов, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Зиёҳиддин Ғофуров ва 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи Дилшод Раҳимовлар “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар”ижроси юзасидан ҳисобот топширишди. 

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича туман Адлия бўлими бошлиғи Баҳодиржон Тоҳиржонов Адлия бўлими томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Кун тартибидаги учинчи масала туманда 2020 йил февраль ойида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича амалага оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, Саидумархон Авлиёхонов ҳисобот топширди.

Кун тартибидаги сўнгги масала юзасидан Риштон туманида кам таъминланган фуқароларни аниқлаш ва уларни камбағалликдан чиқариш бўйича тизим ташкил қилиш бўйича туман ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Иномжон Жўраев маъруза қилди.

Сессияда шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Риштон туманидаги Халқ қабулҳонаси мудири Соҳибжон Додобоев ҳам сўзга чиқди.

Сессия давомида кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Шу билан сессия ўз ишини якунлади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab