РИШТОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ФАРМОЙИШИ

 2020-03-06 04:37:49    780

PDF yuklash
Chop etish


РИШТОН ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ФАРМОЙИШИ

 

2020 yil «12» февраль                         № 28-Ф                    Rishton shahri.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 833-сонли, Фарғона вилояти ҳокимининг 2019 йил 7 октябрдаги 357-сонли қарорлари ҳамда 2020 йил 10 февралдаги 52-Ф-сонли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида:

 

1.Қуйидагилар:

- Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг 2020 йил 16-18 март кунлари “Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси”ни Фарғона шаҳар Қиргули мавзесида жойлашган “Бизнес маркази” биносида ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганлиги;

 “Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси”ни ўтказиш бўйича вилоят ишчи гурухи таркиби 1-иловага мувофиқ;

“Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси"га тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ;

“Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси”ни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сметаси 3-иловага мувофиқ;

2020 йил давомида “Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси”ни ўтказиш режа жадвали 4-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

вилоят Ишчи гуруҳи “Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси”ни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни мувофиқлаштириш, бунда, экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган ҳамда харид қилиш салохияти юқори бўлган тадбиркорлик субъектлари, жумладан электротехника, нефть- кимё, машинасозлик, фармацевтика, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм пойабзал, қурилиш материаллари ва бошқа йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар иштироки таъминланиши;

вилоят Алока ва ахборотлаштириш бошқармаси, Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда шаҳар (туман) ҳокимликлари билан биргаликда “Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” доирасида буюртмачи ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида тузиладиган шартномаларни “cooperation.uz” портали орқали онлайн тарзда қайд этилишини таъминлаш учун барча ташкилий чораларни кўриши лозимлиги;

ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржасини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар қонун хужжатлари билан тақиқланмаган манбалар ҳисобидан, шу жумладан корхона ва ташкилотларнинг ҳомийлик маблағлари ҳисобидан қопланишига розилик берилганлиги;

“Фарғона Азот” АЖ томонидан “Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” иштирокчилари кўргазмаларини жойлаштириши учун махсус кўчма кабиналар тайёрлаб бериш ташаббуси маъқулланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Туман ҳокими ўринбосарлари И.Джураев, И.Мадаминов, туман Иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи Б.Одиловлар тумандаги хўжалик юритувчи субъектларни “Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” иштирок этишлари чоралари кўрсин.

3. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати ва “Риштон ҳақиқати” рўзномаси “Ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси” ҳақидаги эълонлар, реклама роликларини кенг жамоатчиликка етказиш чораларини кўрсин.

Бунда, туманимизда яратилган қулай ишбилармонлик муҳити, тадбиркорлар томонидан эришилган ютуқлар, шунингдек бизнесни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар кенг ёритилсин.

4. Ушбу фармойиш бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.


Туман ҳокими                                        С. Солиев



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 8 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab