ДЕПУТАТ БИЛАН УЧРАШУВ

×

 2020-03-01 11:46:32    935

PDF yuklash
Chop etish


Кеча Риштон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 107-Риштон сайлов округидан сайланган депутат Авазбек Ўринбоев билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, маҳалла раислари, давлат идоралари раҳбарлари, туман тижорат банклари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.

Самимий руҳда ўтган учрашув 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишида илгари сурилган мавзуларни ўз ичига олди.

Мамлакатимизда одамларнинг турмуш фаровонлигини ошириш, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган кўплаб дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бироқ масаланинг кўлами бу борада янада чуқурроқ ўйлашни, каттароқ қадам ташлашни талаб этмоқда. Бунинг учун, энг аввало, аҳолини касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини уйғотиш, инфратузилмани яхшилаш, фарзандларини ўқитиш, сифатли даволаниш, манзилли нафақа тўлаш тизимини жорий қилиш керак.

Камбағалликни қисқартириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш ва мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим устуворлиги сифатида ишсизлик даражасини пасайтиришга эътиборни кучайтириш лозим. Бунда ишга жойлашиш имкониятини яратувчи, тегишли давлат органлари билан бир қаторда, фуқароларнинг масъулиятини оширувчи, ҳар бир инсоннинг шахсий шароитини ҳисобга олувчи, ўзига мустақил ёрдам бера олмайдиганларни қўллаб-қувватловчи фаол ва таъсирчан сиёсат юритиш, ушбу мақсадларга жамият ва хусусий сектор ресурсларини жалб этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, фуқароларнинг оилавий бюджети даромадларини оширишнинг энг самарали шаклларидан бири сифатида касаначилик меҳнатини ривожлантириш керак. Бозорда талаб юқори маҳсулотларни ишлаб чиқаришда бошқа тадбиркорлик субъектлари билан кооперациясини кенгайтиришга кўмаклашиш лозим.

Ишга жойлашишга муҳтож шахсларга касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва малака ошириш тизимини кенгайтириш, бозор эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, мақбул шарт-шароитларни яратишга йўналтирилган чоралар кўриш ҳам фойдали бўлади.

Бунинг учун иссиқхона қуриш, чорвачилик йўналишларида имтиёзли кредит олганларни ва томорқасида маҳсулот етиштирувчиларни кўчат, чорва ҳайвонлари, уларнинг озуқасини етказиб берувчи, хизмат кўрсатувчи, тадбиркорлик кўникмаларини оширишга кўмаклашувчи ташкилотлар билан боғловчи тузилмаларни яратиш лозим.

Албатта, булар - таклиф. Аммо таклифу ташаббусларимиз инобатга олиниш-олинмаслигидан қатъи назар, ҳар биримиз - ким қайси касб эгаси ё лавозимда бўлмасин, халқимиз фаровонлигига эришиш, ночор оилаларга доимий даромад манбаи яратишда фаол иштирок этишимиз бу борадаги ислоҳотларни жадаллаштиришга ёрдам беришини унутмаслигимиз керак.

- Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланганим - халқ ишончи, дегани. Менга билдирилган бу ишончнинг масъулият залвори оғир. Бунга муносиб бўлиш учун янада ғайрат билан ишлашга тўғри келади, дейди Авазбек Ўринбоев - Ҳар бир овоз, аввало, ишонч, қолаверса, масъулият деганидир. Мен ўзимга билдирилган ишончларни оқлаш учун қўлимдан келган барча ишларни амалга оширишга тайёрман.

Учрашувда шунингдек, фуқаролар томонидан берилган саволлар, муаммолар юзасидан ҳам фикрлар билдирилди. Таклиф ва муаммолар ўрганилиб, ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ишлашга, ҳар ойда бир марта учрашишга келишиб олинди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати 



<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 23 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab