НОСГАРДАГИ КАМЧИЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2020-02-29 06:20:01    789

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган Риштон туман Носгар МФЙ, Янги аср кўчаси ҳудудидаги фуқаронинг “Чириган симёғочлар қачон бетон устунларга алмаштирилади?” номли мурожаати юзасидан қўйидагиларни маълум қиламиз;

Носгар МФЙ, Янги аср кўчаси ҳудудидаги 110/35/10кВли “Риштон” нимстанциясидан чиқувчи 10кВ “Туда” ҳаво узатмасидаги 254-сонли қуввати 160кВА бўлган трансформатор пунктининг 0,4кВли ҳаво электр узатиш тармоғидан электр энергиясидан таъминланган.

Ҳозирда Риштон ТЭТ корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2016 йил кунги ПК-2661 қарорига асосан дастур ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу дастурга асосан “Қишлоқэнерголойиҳа” АЖ Андижон комплекс лойиҳалаш бўлими томонидан ишлаб чиқилган лойиха асосида ушбу 254-сонли қуввати 160кВА бўлган трансформатор пунктини юкини енгиллаштириш мақсадида қушимча КТПс русумли қуввати 160кВА бўлган трансформатор пункти ҳамда 0,4 кВли ҳаво узатмасидаги “Чириган симёғочлар”ни реконструкция қилиш мақсадида 52 дона темир бетон таянч устунлар ўрнатилган.

Ҳозирда ушбу объектдаги истеъмолчиларни сифатли ва мустаҳкам электр энергияси билан таъминлаш учун объектда қурилиш монтаж ишларини тулиқ якунига етказиш мақсадида қурилиш-монтаж ишлари давом этмоқда.

 Носгар МФЙ ҳудуддаги истъмолчилар билан мулоқотлар давомида электр энергиясидан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги, узлуксиз электр энергияси билан таъминланаётганлиги ва юқорида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ўз миннатдорчилигини билдирдилар. 



<< May 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab