“БЕШ ТАШАББУС”НИНГ АМАЛДАГИ КЎРИНИШИ БАРЧАГА ЁҚДИ

×

 2020-02-27 05:43:46    849

PDF yuklash
Chop etish


Риштон туманидаги ДМТМ “Беш ташаббус – беш имконият” мавзусида маънавий маърифий тарғибот тадбири ўтказилди.

Ўтказилган тадбирда тумандаги барча МТМларнинг мусиқа тўгараги раҳбарлари иштирокида “Беш ташаббус” бўйича бадиий, саҳнавий чиқишлар намойиш этилди. Ёш йигитлар ҳамда ёш аёллар дид билан кийинишган ҳолда жонли ижрода барча қўшиқ ва рақсларни ўзлари ижро этдилар. Хоразмча қўшиқ, лапарлар, миллий жанрдаги фольклор қўшиқларимиз ижро этилди. Тўгарак раҳбарлари-тарбиячилар “Баҳор валси” ва “Хоразмча рақс”ни гуруҳ бўлиб маромига етказиб ижро этдилар. Спорт тўгараги мураббийлари эса спортнинг бокс, каратэ, гимнастика, акробатика турларини маҳорат билан кўрсатиб, охирида миллий уйинларимиздан бўлган “Ким олади-ё шу гинани-ё” ни куйлаб туриб миллий эркаклар дупписини ердан олиш жараёнини саҳнавий, қизиқарли ва завқли тарзда намойиш этдилар. Ҳар бир чиқиш ўзига хослиги билан томошобинларни руҳлантириб борди, айниқса охирида барча иштирокчилар томонидан ижро этилган “Беш ташаббус” қўшиғи тадбирга янада жозиба бахш этди.

Тадбирда иштирок этган туман ҳокими ўринбосарлари Р. Қосимов, М. Бекмирзаева, туман “Нуронийлар” кенгаши раиси Т. Абдураҳмонов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари С. Авлиёхонов, туман “Оила-илмий амалий маркази” раҳбари М. Тожибоева ва ДМТТ вилоят бўлими ходимлар иштирок этдилар ва барчалари сўзга чиқдилар. Улар ўз сўзларида ташкилотчиларга миннатдорлик билдириб, гузал, тинч-осойишта замонада яшаётганимиз, ҳар бир кунимиз мазмунли, тадбирларга бой бўлиб ўтаётганлигидан, Юртимизда амалга оширилаётган ободлик, кенг-куламли бунёдкорликни таъминлаб бераётган юртбошимизга тасаннолар, миннатдорчиликлар билдирдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди. ДМТБ мудираси М. Дадажонова якуний сўзга чиқиб барча меҳмонлар ва иштирокчиларга самимий дил изҳорларини айтди.

Д. Додобоева

Туман маънавият ва маърифат бўлими раҳбари       



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab