“Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш” мавзусида учрашув ўтказилди

×

 2020-02-25 19:08:44    925

PDF yuklash
Chop etish


Риштон тумани Саноат касб-ҳунар коллежида “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Бугунги урашувда туман ҳокими ўринбосари Р. Қосимов, туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров, туман прокурори Ш. Мавлонов ва мутасадди раҳбарлари ҳамда ота-оналар  иштирок этишди.

Учрашувда Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасига доир фаолиятнинг асосий вазифалари, вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахсларнинг иштироки, вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар фаолияти, таълимни бошқариш органлари ва таълим муассасалари ваколатлари ва бошқа бир қатор масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Йиғилишда жиноятчиликнинг олдини олишда энг муҳим омиллардан бири бўлган болаларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу муаммони бартараф этмай туриб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича кўзланган натижаларга эришиб бўлмайди. 

Учрашувда сўзга чиққанлар юртимизда аҳолининг тинч-осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, бошқа ҳаётий муҳим масалаларни ҳал этиш бўйича кенг кўламли ҳаракатлар бошлангани қайд этдилар. 

Шу билан бирга, барча саъй-ҳаракатларга қарамасдан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича камчиликлар ҳали кўплиги, уларни бартараф этиш ва соҳадаги аҳволни ўнглаш, давлатимиз раҳбари томонидан берилган топшириқларнинг қатъий ижросини таъминлашда давлат идоралари, маҳалла фаоллари ва бошқа жамоатчилик тузилмаларининг ҳамжиҳатлигини янада мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди. 

Фарзандни ёшлигидан қандай тарбияласак, шундай вояга ета­ди. Бунда, албатта, оила, маҳалла, жамиятдаги муҳит муҳим аҳамиятга эга. Ўзи, ои­ласи, халқи, маънавий ил­дизлари ҳақида етарли тушунчага эга бўлган бола жиноят кўчасига кирмайди. Бунга эришиш учун жамиятнинг ҳар бир аъзоси­ зиммасидаги масъулиятни чу­қур ҳис этиши, бур­чини сидқидилдан бажариши лозим.

Туманда вояга етмаган ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида мактаб, мактабдан ташқари таълим муассасаларида дурадгорлик, кулолчилик, тикувчилик, тўқувчилик, рассомчилик каби йўналишлар бўйича ўқув курслари фаолияти йўлга қўйилган. Ёшлар моҳир ҳунармандлардан касб сирларини мунтазам равишда ўрганмоқда.

Юртимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол, жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишига доимий эътибор қаратилмоқда. Шундай экан, катта ҳаётга эндигина кириб келаётган вояга етмаган ўғил-қизларни ҳар доим назорат қилиб туриш энг асосий вазифамиздир.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 7 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab