КАДЖИМА ХИРОШИ: “ЎЗБЕКИСТОН МЕН УЧУН ҚАДРЛИ”

×

 2020-02-24 05:53:29    801

PDF yuklash
Chop etish


Хабарингиз бор, кеча туманимизга Япониянинг Киото прфектураси Майзуру шаҳри ҳокимлиги вакиллари ташриф буюришган эди. Делегация раҳбари Каджима Хироши учрашувлар давомида юртимиз ҳақида таассуротлари билан ҳам ўртоқлашди.

- Юртингизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қуёшли мамлакат халқининг меҳнатсеварлиги ва меҳмондўстлиги япон халқи удумларига жуда ҳам мос келади. Мен Ўзбекистонга учинчи марта келишим, бу мамлакат мен учун жуда қадрли. Биласизлар бу йил Японияда ёзги олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Тасодифни қарангки, Ўзбекистон делегацияси айнан Майзуру шаҳрига келиб жойлашар экан. Бу бизни беҳад қувонтирди. Ростини айтсам, ёзги олимпиада ўйинларида япониялик спортчилардан ташқари, ўзбекистонлик спортчиларга ҳам мухлислик қиламан.

Риштонлик ёшлар мени ҳайрон қолдиришди. Уларнинг билимга чанқоқлигини кўриб ҳайратда қолдим. Уларга таъриф беришга тилим ожиз. Японияга бўлган қизиқишларини айтмайсизми? Ўзимнинг ҳам Ришонга меҳрим бўлакча. 22 йилдан бери фаолият олиб бораётган япон мактабини юртимизда яхши билишади. “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар марказидаги шароитлар менга маъқул бўлди.

Бизнинг делегациямиз Риштон туманида экспортбоп чой плантацияларини барпо этиш ва бу борада замонавий технологияларни жалб этишни мақсад қилган. Бу борада қишлоқ хўжалиги олимлари ва агрономлар билан бу ҳудуднинг об-ҳавоси, суви ва тупроғи таҳлил қилинмоқда. Бундан ташқари денгиз бўйида жойлашган Майзуру шаҳри билан Фарғона вилояти ўртасида ҳар томонлама иқтисодий ва аграр соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўямиз. Бунинг учун вақт керак бўлади. Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган олимлар билан гаплашдик. Ўзбекистонда чой плантацияларини барпо этиш мумкин.

Аброр ДЕҲҚОНОВ ёзиб олди.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 22 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab