КУН ЧИҚАР ЮРТ ВАКИЛЛАРИ – РИШТОНДА!

×

 2020-02-22 18:23:45    990

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, ўтган йили декабрь ойида Риштон тумани ҳокими Суфхонжон Солиев бошчилигидаги делегация вакиллари кунчиқар мамлакат – Японияга қилган хизмат сафарида Риштон тумани ва Япониянинг Киото прфектураси Майзуру шаҳри мэри Татами Рёзо билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганди.

Ушбу меморандум доирасида икки биродарлашган туманлар ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш борасида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан бир неча кун олдин юртимизга келган Япониянинг Киото прфектураси Майзуру шаҳри ҳокимлиги вакиллари - Хироши Ватасэ, Хироши Кодзима, Цуноути Йошинорилар бугун Риштон туманига ҳам ташриф буюришди.

Дастлаб меҳмонлар Риштон туман ҳокимлиги мажлислар залида тиббиёт коллежида таҳсил олаётган ёшлар билан учрашув ўтказишди.

Учрашув давомида ёшларимизга Япониядаги таълим тизими, у ердаги ишлар борасида батафсил маълумот берилди. Меҳмонлар Япониядаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари шароитлари ва ёшлар олдига қўйиладиган талаблар ҳақида маълумотлар беришди. Учрашувда ёшлар меҳмонларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди.  

Шундан кейин япониялик меҳмонларни туман ҳокими Суфхонжон Солиев қабул қилди.

Учрашув аввалида туман ҳокими “Кунчиқар юрт” вакилларига ташриф учун миннатдорчилик билдириб, ҳар иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция ва турли соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини билдириб ўтди.  

Япония делегацияси вакиллари Риштон туманида экспортбоп чой плантацияларини барпо этиш ва бу борада замонавий технологияларни жалб этишни мақсад қилганликларни айтиш ўтишди. Бу борада қишлоқ хўжалиги олимлари ва агрономлар билан бу ҳудуднинг об-ҳавоси, суви ва тупроғи таҳлил қилинаётгани, қолаверса, денгиз бўйида жойлашган Майзуру шаҳри билан Фарғона вилояти ўртасида ҳар томонлама иқтисодий ва аграр соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйлаётганини таъкиладлаб ўтишди.

Учрашув давомида шунингдек, келажакдаги режалар борасида ҳам келишиб олинди.

Шу куни Япония делегацияси аъзолари Риштон тумани жойлашган “Риштон-Япония” маданий иқтисодий алоқалар марказига ҳам ташриф буюриб у ерда таҳсил олаётган ўқувчилар билан учрашдилар.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab