ГИЁҲВАНДЛИК – АСР ВАБОСИ, УНДАН ЁШЛАРИМИЗНИ АСРАЙЛИК!

×

 2020-02-22 06:47:59    973

PDF yuklash
Chop etish


21-мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази вакиллари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари томонидан “Гиёҳвандлик ва унинг оқибатлари” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон Ресбуликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази бўлим бошлиғи Шуҳратжон Ғуломов, Фарғона вилояти наркотик моддаларни назорат қилиш комиссияи масъул котиби Қобилжон Ҳасанов, Фарғона вилояти ИИБ наркотик моддаларга қарши кураш бўлими ходими Улуғбек Анарқулов, Фарғона вилояти бош наркологи Ойбек Дадабоев, Риштон тумани ҳокими ўринбосари Раҳимжон Қосимов ва кенг жамоатчилик иштирок этишди.

Ҳозирда инсоният бошига турли балоларни солиб, оилаларни ва жамиятни тазаззулга олиб борадиган иллатлардан бири гиёҳвандликдир. Гиёҳвандлик оқибатида минглаб норасида гўдаклар майиб мажруҳ туғилмоқда, оилаларда ажрашишлар кўпаймоқда ва дунёда миллонлаб одамлар ҳаётига зомин бўлмоқда. 

Гиёҳвандликнинг инсоннинг ўзига ва атрофдагиларга ёмон оқибатлар олиб келиши, турли хил касалликлар келтириб чиқариши ҳамда охир-оқибат бу иллатга чалинган одамнинг умри завол бўлиши ҳақида оммавий-ахборот воситаларида доимо маълумотлар, хабарлар, кўрсатувлар бериб борилади. Лекин, шунга қарамай гиёҳванд моддаларига ружу қўйувчилар хамон учрамоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини кимлар ва қандай ўтказаётганлигининг назорат қилинмаслиги, қўлида ортиқча пулларнинг пайдо бўлиши гиёҳванд истеъмол қилиш хавфини оширади. Ота-оналар фарзандларининг ўқишини назорат қилиб, бўш вақтларида фойдали ишлар билан шуғулланишини таъминлаши эса оқ ажал домига илинишини олдини олади.

Мамлакатимизда гиёҳвандликка қарши курашиш бўйича муайян ишлар, тадбирлар амалга ошириб борилмоқда. Бу иллатга қарши кураш бугунги кунда ҳар бир фуқаронинг вазифаси бўлиб, лоқайд бўлмаслиги самара беради. Гиёҳвандлик инсонлар учун энг ижтимоий хавфли ва оғир оқибатлар келтириб чиқарувчи офат бўлиб, унга қарши курашишда ҳеч биримиз бепарво бўлмаслигимиз лозим.

Бугунги кунда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашда гиёҳвандлик каби салбий иллатларнинг оқибати ҳақида фарзандларимизга тушунтирш ишларини олиб боришимиз керак бўлади.

Тадбирда юқоридаги мавзудаги маърузалар тингланди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 136 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab