БОЛАЖОНЛАР ЎРТАСИДА "БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОНИЯТ" НОМЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-02-20 17:53:33    851

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, 2019 йилнинг 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларга ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилганди. Унда Президентимиз ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурганди. 

Президентимиз томонидан илгари сурилган ушбу бешта муҳим ташаббус Риштон туманида ҳам амалда, жумладан, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, яхши касб эгаси бўлишига замин яратиш мақсадида чора-тадбирларнинг турли йўналишлари ишлаб чиқилган бўлиб бу борада кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.



Келажак сари олға қадам ташлаш, юрт истиқболи, жамият ривожи учун илгари сурилган ушбу бешта муҳим ташаббус бугунги кунда илдам қадамлар билан юксалмоқда.

Риштон туманидаги Давлат шерикчилик асосида ташкил этилган «Рошидон келажак авлоди» мактабгача таълим ташкилотида эзгу ғояларни ўзида акс эттирган беш ташаббусга аталган “Беш ташаббус-беш имконият” деб номланган  тадбир бўлиб ўтди.



Муассаса тарбиячилари ўзлари фаолият олиб борадиган гуруҳларида ўтган машғулот ишланмалари ва мавзуни ёритишда фойдаланилган кўргазмали қуроллар билан иштирок этишди.

Тақдимотда болажонлар томонидан ҳар бир йўналиш бўйича кўргазмалар билан бир қаторда мактабгача таълим ташилотида фаолият олиб бораётган спорт тўгараклари иштирокчиларининг чиқишлари , мусиқа ,рақс, ёшларни жисмонан чиниқтириш, китобхонликни тарғиб қилиш юзасидан саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилди.



Болажонларимизнинг кичик ёшданоқ беш йўналиш, жумладан, рақс, расм чизиш ва спортда ўз иқтидорларини юксалтириб бориши улар учун фақатгина фойда беради.Тақдимотда нафақат тарбиячиларнинг кўргазмали ишлари, балки тарбияланувчиларининг қўл меҳнатлари билан яратилган ижодий ишларни ҳам кузатиш мумкин.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 9 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab