МУНОСАБАТ

 2020-02-19 14:21:22    966

PDF yuklash
Chop etish


Фарғона вилояти, Риштон шаҳрида яшовчи кулол, Ўзбекистон бадиий Академиясининг ҳақиқий аъзоси Шарофиддин Юсуповнинг унга таклиф этилган компенсация пулидан норозилиги эканлиги бўйича туман ҳокимлигининг билдирган МУНОСАБАТИ

 

Бугун Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари жадаллик билан давом этмоқда. Минглаб йиллар давомида ривожланиш тажрибасига эга бўлган давлатлар қаторида Ўзбекистон қисқа муддатда жаҳонга юз очиб улгураётгани ҳаммамизни қувонтиради. Обод юрт ва фаровон турмуш учун шаҳар ва туманлар, қишлоқлар ва маҳаллаларни ободонлаштириш, инфраст-руктурасини яхшилаш йўлида давлат ва маҳаллий бюджетларнинг катта қисми ижтимоий соҳага ажратилаётганлигининг боиси ҳам шунда.

Жамиятимиз кейинги йиллар ичида ривожланиш сари қадам қўйди. Бунда шаҳар-туманларимизда янгиланиш, қайта қуриш ишлари олиб борилаётганини кўрамиз. Риштон мисолида олиб қарайдиган бўлсак, туман ҳудудидан ўтувчи қарийб 17 километр халқаро аҳамиятга эга йўлни жаҳон андозалари талаблари асосида мукаммал даражада таъмирлаш биринчи галдаги устувор вазифалар сирасига киритилди.

Обод манзилларда яшаш барчамизнинг орзуимиз. Бугун бу орзуларимиз рўёбга чиқаётгани ҳақиқат. Мамлакатимизда қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳамда шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг   6-7 май кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Риштон туманини ҳар томонлама намунали ҳудудга айлантириш борасида аниқ топшириқлар берган эди.

Шу қисқа вақт орасида туманимизда бир қатор кўзни қамаштирувчи иншоотлар барпо этилди. Меҳнатсевар фуқаролар саъи-ҳаракатлари билан улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Ижтимоий-маънавий соҳани янада ривожлантириш, оилаларимиз, маҳаллаларимизда, бутун жамиятимизда соғлом муҳитни мустаҳкамлаш вазифаси бугунги кунда қандай улкан аҳамият касб этаётгани ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ. Бугунги кунга қадар 400 дан зиёд уй-жойлар ҳамда кўплаб нотурар объектлар эгаллаган ер участкалари хамда бино-иншоотлар давлат ва жамоат эҳтиёлари учун олинган эди. Барча ишлар қонунда белгиланган талаблар асосида амалга оширилган бўлиб, компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилди. Биринчи навбатда уй-жой масаласини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилгани таъкидлаш жоиз.

Хонадонлар масъул  раҳбарларига бириктириб берилди ва йўл минтақасига тушган хонадонлар ҳисобга олиниб, улар билан тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари олиб борилди.

Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олинган бино-иншоотлар меъёрий ҳужжатлар асосида эркин баҳоловчи томонидан бинонинг кадастр ҳужжатига асосан баҳоланган.      

Риштон туманидаги Навоий МФЙ, Рошидоний кўчаси, 55-уйда яшовчи фуқаро Шарофиддин Юсуповга тегишли бўлган ер майдонининг бир қисми давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан иншоотлар бузилаётгани сабабли мулкдорга етказилган ҳақиқий зарарни қоплаш мақсадида бозор қийматини аниқлаш “Капитал Стандарт МЧЖ” томонидан амалга оширилган бўлиб, тузилган ҳисоботда 2 898 577 (икки миллион саккиз юз тўқсон саккиз минг беш юз етмиш етти) сўм миқдорида белгиланган.

Лекин бугунги кунда бинонинг маълум девор қисмигина бузилган бўлиб, (қолган қисмидан фуқаро бугунги кунда фойдаланиб келмоқда) ушбу бузилган бинонинг қиймати 2 898 577 (икки миллион саккиз юз тўқсон саккиз минг беш юз етмиш етти)ни ташкил этади.

Ш. Юсупов ушбу сумманинг маълум миқдорини олган, қолган 1 200 000 сўмни олишдан бош тортган ва компенсация нархидан норози эканлигини билдирган.

Ш. Юсуповнинг норози бўлишига сабаб, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилган  ери учун у кўпроқ миқдорда компенсация тўланиши керак деб ўйлаган. Бундан ташқари, Ш. Юсупов ноқонуний тарзда қурилган бино иншооти учун ҳам компенсация тўланишини талаб қилган. (Кўча қисмга қурилган ушбу бинонинг ҳеч қандай ҳужжатлари мавжуд эмас).

Аммо юқорида айтиб ўтганимиздек, Ш. Юсуповга қарашли уйнинг фақат 7,75 см эни ва 10 метр узунлигидаги девор қисми бузилган, холос. Бу ҳолатлар унга тушунтирилгач, Ш. Юсупов бошқа ҳеч қандай эътирозлари йўқлигини билдирди. Унинг устахонаси бир маромда ишлаб турибди.

Шунингдек, уста-кулол Рустам Усмоновнинг устахона музейининг фаолияти тўхтамаган.  У ерда иш қизғин кетмоқда ҳамда сайёҳларнинг келиши давом этмоқда.

 

Риштон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 20 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab