ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИДАГИ НОСОЗЛИКЛАР БАРТАРАФ ЭТИЛДИ

×

 2020-02-15 11:09:22    868

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий тармоқларда “150 хўжаликка мўлжалланган электр йўналишига 500 хўжалик уланган” сарлавҳада чоп этилган мақола юзасидан Бужай қишлоғига бориб вазиятга ойдинлик киритилди.


Ҳақиқатдан ҳам фуқаро мурожаат этган вақтда электр таъминотидаги трансформатор пункитида носозликлар кузатилгани маълум бўлди.

Бунинг сабаби эса оддий. Ҳозирда аҳоли сонининг ортиши натижасида истеъмолчилар томонидан электр энергиясига бўлган эҳтиёж янада ортиб бормоқда ҳамда аксарият истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан оқилона фойдаланмаслиги натижасида электр қурилмалар ортиқча юклама билан ишламоқда. Бунинг оқибатида электр қурилмаларида носозликлар келиб чиқмоқда.

Ҳозирги кунда 590-сонли 160кВА  бўлган трансформатор пункитидан 180 та хонадон электр тармоғига уланган бўлиб ҳудуддаги аҳоли сонига нисбатан етарли қувват даражада эканлиги аниқланди. Ушбу трансформатор пункитида носозлик бартараф этилди, ҳудуддаги истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланди.

Қишлоқ фуқароларига трансформатор юкини енгиллаштириш, катта қувватлисига алмаштириш давлат дастури асосида босқичма-босқич амалга оширилиши борасида тушунтирилди.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 36 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab