ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ МАРОҚЛИ ЎТДИ

×

 2020-02-13 21:22:53    12

PDF yuklash
Chop etish


Бугун тумандаги чекка қишлоқларнинг бирида жойлашган 19-мактабда “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Учрашувда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими С. Солиев, туман ҳокимининг ўринбосари Р. Қосимов, туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров, Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ қабулхонаси туман мудири С. Дадабоев, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси ўринбосарлари, туман халқ таълими бўлими ва туман мактабгача таълим бўлими вакиллари, корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этишди.

Учрашувда  туман ҳокими С. Солиев сўз олиб, ҳозирги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар, таълим муассасалари қурилиши ва моддий-теҳник базасини бойитиш борасидаги бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида тўҳталиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшларнинг чуқур билим олиши, фанларни пухта ўзлаштириши, касб-ҳунар сирларини мукаммал ўрганиши, ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб манфаатли лойиҳаларни амалиётга жорий қилиши лозимлигини таъкидлади.

Президентимизнинг 2019 йил 27-декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги умумтаълим мактабида ёшлар билан ўтказган учрашувида белгилаб берилган вазифалар асосида ёшлар фикрлари тингланди, уларнинг ташаббус, таклиф ҳамда муаммолари ўрганилди.

Учрашув ёшлар муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш, Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.

 Учрашувда ёшлар томонидан тадбиркорлик килиш мақсадида бўш бино ва ер участкалари ажратиш, бандлик масаласи, кредит масалалари бўйича саволларга  мутасадди ходимлари атрофлича жавоб бердилар. Ёшлар томонидан қилинган мурожаатларининг баъзилари шу жойнинг ўзида бартараф этилди ва амалий ёрдам кўрсатилди.

Айтганча, учрашув давомида ёшлар ўзларининг шеърхонлик санъатларини намойиш этиб, барчани лол қолдиришди. Учрашувда фаол иштирок этганлар туман ҳокими томонидан китоблар билан тақдирланишди.





<< Fevral 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 4 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab