ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2020-02-11 18:03:37    912

PDF yuklash
Chop etish


Бугун, 11 февраль куни олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман ҳокимлигининг бўлим раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, туман адлия бўлими вакиллари, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раиси, халқ таълими бўлими ва туман мактабгача таълим бўлими мудирлари, маҳалла мутахассислари, имом хатиблар ва отинойилар, тумандаги барча корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари  қатнашдилар.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Риштон туманидаги Халқ қабулҳонаси мудири ҳамда Риштон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирлари ҳам иштирок этишди.

 Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Суфҳонжон Солиев очди ва олиб борди.

Сессия аввалида “10-Қаҳрамон” сайлов округидан депутат Баҳодиржон Эрматов сессия котиби этиб сайланди.

VI-чақириқ Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашининг иккинчи сессиясининг кун тартибига олтита масала киритилди.

1.  Туманда 2019 йилда жиноятчилик ва хуқубузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ахбороти

2. Тумандаги барча суд раислари томонидан 2019 йил январ - декабр ойларида одил судловни амалга оширишдаги фаолиятлари ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари.

(Жиноят суди, Фуқаролик суди, Маъмурий суд, Иқтисодий суди судялари) ахборотлари.

3. Туманда 2020 йил январ ойида жиноятчилик ва хуқубузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари хисоботи.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Риштон туманидаги Халқ қабулҳонаси мудирининг ахбороти.

5.  Риштон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг ахбороти. 

6. Бошқа масалалар.

Кун тартибидаги биринчи масала, туманда 2019 йилда жиноятчилик ва хуқубузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғи Зиёхиддин Ғофуровнинг ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала, тумандаги барча суд раислари томонидан 2019 йил январ - декабр ойларида одил судловни амалга оширишдаги фаолиятлари ва жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлари юзасидан Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг раиси Ниёзбек Пайғамов, Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Фозилжон Ҳатамқулов, Маъмурий ишлар бўйича Риштон туман судининг раиси Хамдамжон Ҳакимов, Иқтисодий ишлар бўйича Риштон туманлараро судининг раиси Умиджон Эргашевларнинг ҳисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги учинчи масала - туманда 2020 йил январ ойида жиноятчилик ва ҳуқубузарликларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, подполковник Саидумархон Авлиёхонов маъруза қилди.

Кун тартибининг тўртинчи масаласи юзасидан – Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фарғона вилояти Риштон туманидаги Халқ қабулҳонаси мудири Соҳибжон Додобоевнинг маъруза қилди.  

Кун тартибидаги бешинчи масала Риштон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг тадбиркорлар мурожаатини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Жамолиддин Матисломов қилди.

Сессия давомида кун тартибига қўйилган барча масалалар кўриб чиқилди. Шу билан сессия ўз ишини якунлади.

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати



<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 15 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab