ҲОКИМ ЁШЛАР МУАММОЛАРИГА БЕФАРҚ ЭМАС

×

 2020-02-10 16:50:04    31

PDF yuklash
Chop etish


Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади, деган эдилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев. Дарҳақиқат, истиқлол йилларида "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилинганлиги ҳам давлатимизнинг ёшларга қаратилган юксак эътибори намунасидир десак, муболаға бўлмайди. Чунки, ёшлар бизнинг келажагимиздир.

Риштон туманидаги академик лицейда ёшлар билан ўтказилган учрашув ҳам бу борада олиб борилаётган ва туманимиз ёшларига қаратилаётган юксак эътибордан даракдир.

Негаки, учрашув ёшларга оид давлат сиёсати, бешта муҳим ташаббуснинг биринчи ва бешинчи ташаббуслари яъни ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутган ҳолда ҳамда ёшлар муаммолари, таклифларини тинглаш, уларнинг тадбиркорлигини ривожлантириш, муаммо ва камчиликларини бартараф этиш масалаларига қаратилди.

Учрашувда иштирок этган Риштон тумани ҳокими Суфҳонжон Солиев туманимизда ҳам ёшларга оид давлат сиёсати асосида навқирон авлоднинг замонавий билим олиши, спорт, санъат, бизнес ва бошқа йўналишларда истеъдодини намоён этиши, жамиятда муносиб ўрин топиши борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди.

Туман ҳокими ҳозирги кунда ёшларимиз учун яратилаётган шароитлар, таълим олиш ва касб-ҳунар эгаллашдаги қулайликлар, таълим муассасалари қурилиши ва моддий-техник базасини бойитиш борасида бўлаётган ижобий ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшларнинг чуқур билим олиши, фанларни пухта ўзлаштириши, касб-ҳунар сирларини мукаммал ўрганиши, ёш тадбиркорларга берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб манфаатли лойиҳаларни амалиётга жорий қилиши лозимлигини таъкидлади.

Очиқ мулоқот руҳида ҳоким билан ўтказилган учрашувда ёшларимиз ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига аниқ ва лўнда жавоб олдилар.

Учрашув сўнгида ташриф буюрган ёшлар ўзларининг туманда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги таклиф ва саволларини билдириб ўтишди, туман раҳбарияти томонидан уларнинг барча билдирган савол ва таклифларига жавоб берилиб, амалий ва ижобий натижалар кўрилиши бўйича режалар тузилди. Фаол ёшлар туман ҳокими томонидан китоблар билан тақдирланди.

Учрашувда ёшлар томонидан 10 дан ортиқ муаммолар ўртага ташланиб, уларнинг аксарияти ўз ўрнида ечимини топди. Қолганлари эса рўйхатга олиниб, уларга масъуллар ва бажариш муддатлари тайинланди.

Ҳоким ва ёшлар учрашуви жуда самимий ва очиқ тарзда бўлиб ўтганини таъкидлаш жоиз. Учрашувда шунингдек, туман ИИБ бошлиғи З. Ғофуров, Ўзбекистон Республикаси Перезиденти халқ қабулхонаси туман бўлими мудири С. Додобоев ҳамда тумандаги корхоналар ва муассасалар раҳбарлари иштирок этишди.

“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви аввалида туман ХТБ томонидан ташкил этилган кўрзагмалар намойиш этилди. Шунингдек, меҳнат ярамаркалари ҳам ташкил этилди.

Риштон туманида сектор раҳбарларининг ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

Риштон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.



<< Fevral 2020 >>
DUSECHPAJUSHYA
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
242526272829 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 2 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Matnda xatolik ko'rdingizmi?

Sichqoncha bilan belgilab